UZ

Сўнгги янгиликлар

03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  0 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  20 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  2 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  83 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  17 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  9 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  9 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  13

ОФК кубогини яхши кўрадиган "Эйр Форс" клуби ҳақида Янгиликлар

ОФК кубогини яхши кўрадиган "Эйр Форс" клуби ҳақида

Бугун, 12 февраль куни Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичида "Пахтакор" клуби Тошкентда Ироқнинг "Эйр Форс" клуби билан ўйнайди.

Мазкур баҳсда ғолиб бўлган жамоа 19 февралда БААда "Ал Наср" меҳмони бўлиб гуруҳ босқичига чиқишга ҳаракат қилади. Биз ўқувчиларимизга "шерлар"нинг бугунги рақиби ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

Олти карра Ироқ чемпиони бўлган "Эйр Форс" 1931 йилда "Гипсимот" номи билан ташкил топган. 1974 йилда клуб номи "Ал Тараян" деб ўзгартирилган. 1991 йилдан бошлаб клуб "Ал Қува Ал Жавия"га (таржимаси "Air Force Athletic Club") айлантирилган. Клуб Ироқ Мудофаа вазирлигига тегишли ҳисобланади.  

"Эйр Форс" айни пайтда Ироқ чемпионатида 14та ўйинда 31 очко тўплаб тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа сафида Ироқ миллий терма жамоасининг бир қатор футболчилари тўп тепишмоқда. Январь ойида БААда ўтган Осиё Кубогида Ироқ терма жамоасини шарафини бу клубдан дарвозабон Муҳаммад Қассид, ҳимоячи Саад Нотиқ ва ярим ҳимоячи Али Ҳусни ҳимоя қилишди.



Ҳозирда жамоани маҳаллий мураббий Босим Қосим бошқариб бормоқда. Айнан у ўтган йил "Эйр Форс"ни Ироқ вице-чемпиони ва ОФК кубоги соҳибига айлантирган.

Клубнинг бугунги кундаги юлдузи Ҳаммади Аҳмад ҳисобланади. 2010 йилдан буён мазкур клубда ўйнаб келаётган ҳужумчи 2012 ва 2016 йилларда Ироқ чемпионатида 27та гол билан тўпурар бўлган. 2016 йилда ОФК кубогида 16та гол уриб, мусобақа тўпурари деган номга сазовор бўлган эди. Бундан ташқари у ўша йил ОФК кубогининг энг фойдали футболчиси деб топилган. Ҳаммади 2016 йил Осиё қитъасида йил футболчиси бўлиш учун уч нафар номзод орасига киритилганди.

Жамоа яқинда ўз сафига нигериялик ҳужумчини қўшиб олди. Соломон Уильямс Окурукет 1989 йилда туғилган. У 2018 йилги мавсумда Мисрнинг "Энтаг Эл Харби" клубида ўйнаган.

"Эйр Форс" ўз тарихида уч марта (2004, 2006 ва 2008 йиллар) Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этган. Учала сафар ҳам Ироқ клуби гуруҳда қолиб кетган.

Эътиборлиси "Эйр Форс" охирги уч йилда ОФК кубогида иштирок этган ва уч йилдан буён уни ҳеч кимга бермай келмоқда. 2016 йил финалда Ҳиндистоннинг "Бенгалуру" клуби 1:0 ҳисобида мағлуб этилган. 2017 йил ҳал қилувчи баҳсда Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби таслим этилган - 1:0. Ўтган йил эса финалда Туркманистоннинг "Олтин Аср" клуби мағлуб (2:0) этилди.



"ЭЙР ФОРС" (ИРОҚ)
Шаҳри:
Боғдод
Лақаби: "Лочинлар"
Ташкил топган сана: 1931 йил 4 июль
Уй стадиони: "Ал Қува Ал Жавия"
Сиғими: 10000 томошабин
Клуб хўжайини: Анвар Ҳамад Амин
Бош мураббий: Босим Қосим

Совринлари:
Ироқ чемпиони 
- 6 марта
Ироқ футбол Ассоциацияси кубоги соҳиби - 4 марта
Ироқ Элит кубоги соҳиби - 3 марта
Ироқ Суперкубоги - 2 марта
ОФК кубоги соҳиби - 3 марта



"Эйр Форс" таркиби:

Дарвозабонлар
1. Абдуллоҳ Файсал
12. Муҳаммад Кассид
21. Амжед Раҳим

Ҳимоячилар
2. Али Баҳжат
4. Суад Натиқ
5. Аҳмад Абдулридха
6. Самиҳ Саид
14. Ҳуссайн Муҳсин
26. Муҳаммад Нассиф
33. Муайад Ажан (Сурия)
34. Мустафо Муҳаммад

Ярим ҳимоячилар
13. Фаҳад Карим
15. Али Ҳисни
16. Карар Набил
18. Зоҳир Медани (Сурия)
19. Муҳаммад Қосим
25. Муҳаммад Али
39. Аҳмад Абдуламир

Ҳужумчилар
7. Каррар Али
8. Иброҳим Баеш
9. Эмад Муҳсин
10. Ҳаммади Аҳмад
17. Али Юсуф
24. Аъло Аднан
30. Соломон Уильямс (Нигерия)
35. Аднан Муҳаммад


Пахтакор

Jaloliddin Masharipov - 76', Марат Бикмаев - 84'

Лига Чемпионов AFC. Квалификация . 1/2-тур

12/02/2019, 15:00

1
:
2
Тугади

Аль-Кува Аль-Джавия

Hammadi Ahmad - 87'

45'
90'
76'  Jaloliddin Masharipov
84'  Марат Бикмаев
87'  Hammadi Ahmad

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика