"Эйр Форс" устози: "Умид қиламанки, таркибнинг асосий ўзаги сақланиб қолади"

Aslanov Jasurbek
5 дек 2023, 00:35
"Эйр Форс" ҳамда ОКМК ўртасидаги ОЧЛ гуруҳ босқичи 6-тур ўйинидан (3:2) сўнг мезбонлар устози Аюб Одишо матбуот анжуманида иштирок этди.

"Афсуски, "Эйр Форс" Осиё Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига йўлланмани қўлга кирита олмади. Бундан афсусдамиз, аммо бу — футбол. Биринчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса ортга чекиндик. Энди асосий эътиборимиз Ироқ Юлдузлар лигасига қаратилади. Умид қиламанки, таркибнинг асосий ўзаги сақланиб қолади, шу билан бирга, баъзи ўзгаришларга қўл урамиз. Эндиги мақсадимиз миллий чемпионатда ғолиблар қаторидан ўрин олиш ҳисобланади".

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia