UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  0 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  4 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  5 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1

ОФК кубоги-2021. "Насаф" қийинчилик билан "Аҳал"ни мағлуб этди ёхуд кейинги рақиб Ҳиндистон клуби Янгиликлар

ОФК кубоги-2021. "Насаф" қийинчилик билан "Аҳал"ни мағлуб этди ёхуд кейинги рақиб Ҳиндистон клуби

ОФК кубогининг Марказий минтақаси финал учрашуви бўлиб ўтди.


“Насаф” (Ўзбекистон) – “Aҳал” (Туркманистон) 3:2 (ТУГАДИ)
25 август 2021 йил. Қарши. "Марказий" стадион. 20:00 (УзРепорт ТВ)
Бош ҳакам:
Муҳаммад Холид Aл Ҳоиш (Саудия Aрабистони)
Қанот ҳакамлари: Aбдулраҳим Ҳабиб Aлшаммари (Саудия Aрабистони), Ёсир Aбдулла Aлсултон (Саудия Aрабистони).
Захира ҳаками: Холид Солиҳ Aлтураис (Саудия Aрабистони)
Назоратчи: Ҳуссаин Ғаданфери (Қувайт)
Тиббий ва инфекция назорати офицери: Фаррух Aвезов (Тожикистон)
Комиссар: Давлатманд Исломов (Тожикистон).
Маҳаллий координаторлар: Жаҳонгир Раҳматуллаев, Зохиржон Aкрамхонов.

Гол: Марко Станоевич 25, 1:0, Андрия Калудерович 32, 2:0, Элман Тагаев 60, 2:1, Элман Тагаев (пен), 69 2:2, Ҳусайн Норчаев (пен) 77, 3:2

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 8.Дилшод Саитов, 10.Баҳром Абдураҳимов, 19.Ҳусайин Норчаев, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов, 99.Андрия Калудерович.
Захира: 13.Азамат Сойибов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Дониёр Нарзуллаев, 15.Жўрабек Маннонов, 20.Суҳроб Нуруллоев, 28.Сардор Садуллаев, 50.Шоҳмалик Комилов, 70.Абубакр Ризо Турдиалиев, 71.Жасур Жумаев.

"Аҳал": 1.Расул Чориев, 3.Гурбангули Аширов, 5.Абди Башимов, 7.Элман Тагаев, 9.Мирза Бекназаров, 10.Гурбан Аннаев, 14.Мейлис Диниев, 21.Ресул Хожаев, 23.Хошгели Хожовов, 29.Сердар Гелдиев, 71.Ата Гелдиев.
Захира: 16.Овезмират Овезмирадов, 4.Соҳбет Аланнуров, 6.Арзувгули Сапаргулиев, 11.Дидар Дурдиев, 12.Ибрайим Маммедов, 13.Шоҳрат Суюнов, 17.Амир Гурбани, 20.Пирмират Султанов, 26.Нуриагди Муҳаммедов, 70.Шаназар Тиркишов.

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. 

90+3. ОГОХЛАНТИРИШ. "Аҳал"дан Шуҳрат Суюновга сариқ карточка кўрсатилди. 

90+3. ЎЗГАРИШ. "Насаф"да Ойбек Бозоров ўрнига Дониёр Нарзуллаев майдонга тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

88. ЎЗГАРИШ. "Насаф" да Шерзод Насруллаев ўрнига Ғолиб Ғайбуллаев тушди. 

80. ЗАРБААААААААА. УХХХХХХХХХХ. "Аҳал" футболчиси Ата Гелдиевнинг узоқдан йўллаган зарбаси кучли ва аниқ чиқди. Умиджон Эргашев ўз ўрнида. 

77. ГОООООООООООООООООООООООЛ. Ҳусайн Норчаев 11 метрли нуқтадан зарбани бехато тепди. 

76. ПЕНАЛЬТИИИИИИИИИИИИИИ. Ойбек Бозоров пенальти ишлади. 

74. ЗАРБААААААААААА. Марконинг айланма зарбасини рақиб посбони қайтарди. 

72. "Насаф" жарима зарбасини ишлади. Марко учун қулай нуқта. 

70. Ўйиндаги руҳий устунлик "Аҳал" томонига ўтди. 

69. ГОООООЛ. Элман Тагаев пенальтини аниқ амалга оширди. 

68. ОГОХЛАНТИРИШ. "Насаф"дан Умар Эшмуродов огохлантирилди. 

68. ПЕНАЛЬТИ. "Аҳал" пенальти ишлади. Тўп Умар Эшмуродовнинг қўлига текканди. 

66. УХХХХХХХХХХХХ. "Аҳал" футболчиси бўш ҳудудга қочиб дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Якуний зарба дарвоза тепасидан ўтиб кетди. 

64. "Аҳал" анча фаоллашди. Тўпни яхши назорат қилмоқда. 

62. ЎЗГАРИШ. "Насаф"да Андрия Калудерович ўрнига Суҳроб Нуруллоев, Баҳром Абдураҳимов ўрнига Абубакр-Ризо Турдалиев майдонга тушди. 

62. ЗАРБААА. Элман Тагаевнинг яқин бурчакка ерлатиб йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

60. ГООООЛ. "Аҳал" учрашувда ҳисобни қисқартирди. Хожаевнинг пасидан сўнг Тагаев ажойиб зарба билан "Насаф" дарвозасини ишғол қилди. 

52. ОГОХЛАНТИРИШ. "Аҳал"дан Мейлис Дениевга сариқ карточка кўрсатилди. 

45. Иккинчи бўлим бошланди. 

45+1. Танаффус!

45. Иккинчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди. 

41. "Аҳал" футболчилари чиройли комбинация ташкил қилишди. Якуний зарбани "Насаф" посбони осонликча эгаллаб олди.  


32. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ. КАЛУДЕРООООООООООООВИЧ. Шерзод Насруллаевнинг қанотдан амалга оширган ажойиб узатмасидан сўнг жарима майдончаси ичида Андрия Калудерович кириб аниқ зарба йўллади. 

25. ГООООООООООООООООООООЛ. СУПЕРГООООООООООООООЛ. СТАНОЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВИЧ Марко Станоевич чамаси 23 метрлардан аниқ зарба йўллаб тўпни рақиб дарвозасининг тўққизлигига жойлаб қўйди. 

22. УХХХХХХХХХ. "Аҳал" яна бир бор кескин вазият яратди. 

20. "Аҳал"нинг ҳужумини Умар Эшмуродов бартараф этди. 

17. Марко Станоевичнинг йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

16. "Насаф" тезликни оширди. Кучли прессинг қилмоқда. 

15. ЗАРБААААААААААА. Ҳусайн Норчаев рақиб жарима майдончасига кириб бориб зарба йўллади. Хавфли вазият. 

10. ЗАРБАААААААААА. Бурчакдан узатилган тўпдан сўнг рақиб ҳимоячиларидан бири боши билан қайтарди. 

6. Тўп назорати "Насаф"да. 

1. "Аҳал" ҳужум ташкил қилди. Якуний зарба ноаниқ. 

Ўйин бошланди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

-  Учрашув 20:00да старт олади

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика