UZ

Сўнгги янгиликлар

08:43Sofascore. «Ал Фейҳа» дуранг ўйнаган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  0 08:16Шомуродов шерикларидан «узр» сўради  4 08:00Лига 1. ПСЖ - "Лилль" учаршувида 37 дақиқа ичида 4 та гол урилди, Дембеледан гол ва ассист  1 07:42Sofascore. Эсанов, Файзуллаев ва Ашурматов кечаги учрашувларда қандай баҳо олишди?  2 00:40Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Плимут"га қарши камбэк қайд этиб, кейинги босқичга йўл олди  43 00:29Ла Лига. "Реал" меҳмонда камбэк сабаб "Бетис"га мағлуб бўлди  145 00:06А Серия. "Интер" "Наполи"га қарши ўйинда 87-дақиқадаги гол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди, жамоалар ўртасидаги фарқ 1 очкога тенг  12 23:35"Ювентус" Моттанинг ўрнига кимларнинг номзодини кўриб чиқмоқда?  2 23:18Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини якунига етди  0 23:04РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Ахмат"га мағлуб бўлди, Ашурматов 82 дақиқа ўйнади ва сариқ карточка олди  2 22:06Бернарду Силва Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирди  11 20:53РПЛ. "Зенит" ва ЦСКА Петербургда нурсиз дуранг ўйнади, Файзуллаев 67 дақиқа ўйнади  15 20:17Расман: Элдор Шомуродов — "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси!  25 19:42Футболда янги қоида пайдо бўлди  9 19:34U20 Осиё Кубоги. Финалда ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланди  7

ОФК ЖЧ-2018 ҳамда ОК-2019 саралаш босқичи қуръаси санасини тасдиқлади Янгиликлар

ОФК ЖЧ-2018 ҳамда ОК-2019 саралаш босқичи қуръаси санасини тасдиқлади

Теглар :  ЖЧ-2018Қуръа
Осиё Футбол Конфедерацияси ЖЧ-2018 ҳамда ОК-2019 сўнгги саралаш босқичлари учун ўтказиладиган қуръа ташлаш муддатини тасдиқлади.

Унга кўра, 7 апрель куни ОК-2019 сўнгги саралаш босқичига қуръа ташланади. Мазкур қуръада ЖЧ-2018 ҳамда ОК-2019 иккинчи саралаш босқичидан ўта олмаган 11та терма жамоа Осиё Кубоги финал босқичига йўлланма берувчи сўнгги саралаш босқичидаги рақиблари номини билиб оладилар.

Иккинчи саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган 12та терма жамоа эса, 12 апрель куни Куала-Лумпур шаҳридаги “Mandarin Oriental” меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган қуръадан сўнг, ЖЧ-2018 финал босқичига йўлланма берувчи сўнгги саралаш босқичидаги рақиблари номини билиб оладилар. Эслатиб ўтамиз, мазкур саралаш босқичида, 12та терма жамоа 6тадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда ЖЧ-2018 финал босқичи йўлланмаси учун курашни давом эттирадилар.

Осиё Футбол Конфедерацияси, шунингдек, Баҳрайнда бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичи учун қуръа ташлаш муддатини эълон қилди. Унга кўра, мазкур турнирга қуръа ташлаш маросими 30 апрель куни Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ўтказилади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика