ОФК Бахтиёр Намозовга махсус соврин топширди
10 янв 2018 16:13
Янгиликлар
ОФК Бахтиёр Намозовга махсус соврин топширди
Бугун ОФК раҳбарияти ҳамюртимиз Бахтиёр Намозовга махсус совринни топширди. Маълумки, 43 ёшли ҳакам ўтган йил ўтказилган пляж футболи бўйича жаҳон чемпионати финалини бошқарган илк осиёлик ҳакам бўлганди. Шу боис ОФК уни тақдирлашни маъқул кўрди.
ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ҳамюртимиз ҳақида илиқ фикрларни билдирди: "Биз осиёлик футболчи ва ҳакамларни жаҳон ареналарида кўришни ва уларнинг муваффақиятини хоҳлаймиз. Бахтиёр Намозовнинг пляж футболи бўйича жаҳон чемпионати ўйинларини бошқариб келгани бу Осиё учун катта ютуқ. Эндиликда бошқа ҳакамлардан ҳам шундай натижани кутиб қоламиз".
Маълумот учун, Бахтиёр Намозов мусобақа давомида Польша - Бразилия, Португалия - Бразилия, Бразилия - Таити ўйинларини бошқариб борди. 2009 йилдан бери ФИФА рефериси ҳисобланган Намозов бунгача шунингдек, 2015 йил ўтказилган пляж футболи бўйича Осиё чемпионати ўйинларида ҳам ҳакамлик қилган. Хусусан ўша мусобақанинг финалини (Уммон - Япония баҳси) ҳам Бахтиёр Намозов бошқарган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар