UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон  0 20:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)  1 19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  14 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10

ОФК “Анвар Ғофуров масаласи”ни эртага кўриб чиқади Янгиликлар

ОФК “Анвар Ғофуров масаласи”ни эртага кўриб чиқади

Хабарингиз бор, Дохада бўлиб ўтган “Ал Жаиш” - “Бунёдкор” ўртасидаги Осиё чемпионлар лигаси баҳсидан кейин Қатар клуби Анвар Ғофуров бўйича «Бунёдкор» устидан ОФКга шикоят хати ёзганди.
Маълумки, Анвар Ғофуров бу йил ОЧЛ плей-оффида “Локомотив”, кейин гуруҳ ўйинларида “Бунёдкор” сафида тўп тепди.

“Ал Жаиш” эса буни нотўғри деб ҳисоблади ва ОФКга шуни текшириш мақсадида хат ёзди. ОФК бу масалани душанба куни кўриб чиқиши керак эди, бироқ айрим сабабларга кўра, йиғилиш ўтказилмади. Бизга маълум бўлишича, ташкилотдагилар “Анвар Ғофуров масаласи”ни эртага кўриб чиқишади ва шундан кейин расмий жавоб айтилади.

Лекин имонимиз комилки, ОФК албатта “Бунёдкор” фойдасига қарор чиқаради. Чунки тошкентликлар ОЧЛ регламентига зид ишни амалга оширишмаган. Балки ҳаммаси ҳужжат бўйича тўғри қилинган. Қолаверса, “Бунёдкор”нинг 1/8 финалдаги рақиби “Ал Ҳилол” ҳам аллақачон Тошкентга келишга тайёргарлик кўрмоқда. Саудия клуби “Бунёдкор” офисига учиб келиш дастурини юборди. Шунингдек, учрашув ҳакамлари ҳам Тошкентга келиб-кетиш учун авиа чипта масаласида мурожаат қилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика