UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  14 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  11 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  19 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

ОФК аккредитациялаш масаласига бағишланган мажлисда ЎзПФЛ вакили иштирок этди Янгиликлар

ОФК аккредитациялаш масаласига бағишланган мажлисда ЎзПФЛ вакили иштирок этди

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Осиё Футбол Конфедерацияси футбол ассоциациялари билан ҳамкорликда аккредитация тизимини янгилашга бағишланган мажлиси бошланди.

Ушбу мажлисда аккредитация тизимини ривожлантириш, ОФК мамлакатлари мусобақалар тизимини яхшилаш ва ОФК мамлакатлари мусобақалари учун ягона аккредитация тизими жорий этиш каби масалалар кўрилади. Таъкидлаш лозим, ушбу мажлисда ЎзПФЛ матбуот хизмати вакили Шерзод Ражабов иштирок этди ва мажлис иштирокчиларига футбол бўйича Ўзбекистон Чемпионати баҳсларида бу тизим қандай ишлаётгани ва аккредитациялаш масаласи бўйича янги лойиҳа ва ислоҳотлар борасида маълумот берди. Ўзбекистон вакили, шунингдек, ОФК билан аккредитация масалаларида Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ҳамкорлик қилишга тайёр эканини айтди.

Ўз навбатида, Осиё Футбол Конфедерацияси ҳам янги форматдаги Ўзбекистон Суперлигаси ҳамда Кубоги мусобақаларини таърифлади ва ушбу мусобақалардаги аккре дитациялаш тизимига юқори баҳо берди. Қолаверса, ОФК мутасаддилари бундай семинар ҳамда курсларни одатий тарзда ўтказиш ва бундай семинарларни албатта келгусида Ўзбекистонда ҳам ўтказиш борасида ўз таклифини айтди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика