UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 00:00ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд" (онлайн ҳисоб)  21 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  14

ОФК 2021 йилда қитъа миқёсида ўтадиган тўрт мусобақани бекор қилди Янгиликлар

ОФК 2021 йилда қитъа миқёсида ўтадиган тўрт мусобақани бекор қилди

Ҳалигача бутун дунёда ҳукм сураётган COVID-19 пандемияси футбол бўйича халқаро мусобақаларни ташкил этиш масалаларини қийинлаштирмоқда.

Осиё футбол конфедерацияси қитъа миқёсидаги турнирларни ўтказиш олдидан минтақадаги мавжуд эпидемиологик вазиятни атрофлича ўрганиб чиқди. 

Ўрганиш натижаларига кўра, ташкилотнинг тегишли қўмиталари бугун бир қатор муҳим қарорларни қабул қилди.

Ушбу қарорларга мувофиқ 2021 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати расман қолдирилди. Бироқ Ўзбекистон мазкур чемпионат мезбонлигини ўзида сақлаб қолди ва 2023-йилда ушбу ёш тоифасидаги қитъа биринчилиги юртимизда бўлиб ўтиши ОФК мусобақалар тақвимига киритилади.

Шунингдек, Баҳрайнда ўтадиган U-16 Осиё чемпионати, футзал ҳамда соҳил футболи бўйича терма жамоалар ўртасидаги қитъа мусобақалари ҳам бекор қилинди.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика