UZ

Сўнгги янгиликлар

07:56EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?  0 07:25Жамшид Искандеров: "Ҳақиқатдан ҳам бундай гап-сўзлар бўлди  1 04:38"У менга ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйди" — Педри Ферран Торреснинг "шахсий ҳайдовчисига" айлангани ҳақида ҳазиллашди  0 04:25ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!  29 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  8 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  4 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  7 23:12"Реал"да жиддий йўқотиш бўлиши мумкин: Мбаппе "Бенфика" билан ўйин олдидан машғулотни тўхтатди  6 22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  1 22:08"Андижон"да ўзгаришлар — Осиё чемпиони кетди, ярим ҳимоячи ижарага берилди  1 21:20Эль Менчо ўлимидан сўнг Мексика хавфсиз мамлакатга айландими? Президент баёнот берди  2 20:58Улкан мақсадларни кўзлаётган "Андижон" ва янгиланган "эски" "Локомотив". Суперлигада қишки трансфер ойнаси якунлари (2-қисм)  3 20:53АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон ким? Жейми Каррагер ўзининг кучли ўнлигини эълон қилди  15 20:20"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди  4 19:55Дибала Аргентинага қайтиши мумкин  0

ЎФФнинг янги логотипи халқ томонидан танлаб олинади Янгиликлар

ЎФФнинг янги логотипи халқ томонидан танлаб олинади

Теглар :  ЎФФЛоготип
“Digital Panda” бренди остида фаолият юритувчи компанияси Ўзбекистон Футбол Федерацияси билан ҳамкорликда мамлакатнинг барча дизайнерлари учун танлов эълон қилади.

Дизайнерлар ўзлари тайёрлаган Ўзбекистон Футбол Федерациясининг янги логотипи эскизларини жўнатишлари мумкин, ғолиб эса овоз бериш йўли орқали танланади.

Замон билан ҳамнафас бўлиш учун катта-катта ташкилотлар ўз логотипларини ўзгартириб туришади. Логотип – ҳар бир ташкилотнинг юзи ҳисобланади. Логотипда ўша ташкилотнинг мақсади, мазмуни, қадр-қиммати акс этиши керак.

Танлов 4 босқичдан иборат бўлади: дизайнерлик ишларини қабул қилиш, Федерациядаги мутахассислар ҳайъати томонидан шорт-лист учун материалларни танлаб олиш, махсус сайтда эълон қилиш ва мухлислар томонидан берилган овозлар орқали ғолибни аниқлаш.

Танловга келган эскизлар ичида энг яхшиларини танлаб олиш учун барча дизайнерлик ишлари сайтга жойлаб борилади. Мухлислар сайтга кириб, рўйхатдан ўтган ҳолда, ўзларига ёққан логотипга овоз беришлари мумкин бўлади. Ҳар бир мухлис битта овозга эга. Бу овоз бериш жараёнидаги шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

Футбол юртимиздаги энг севимли спорт тури. Шу сабабли янги логотип мухлислар томонидан танланиши керак. Бу танлов юртимиздаги барча мухлисларни янада жипслаштиришга хизмат қилади.

“Digital Panda” Mail.ru Group компаниясининг Ўзбекистондаги эксклюзив вакили ҳисобланади. “Digital Panda” компаниясининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги манзили: https://www.facebook.com/digitalpanda.uz/

Танловда иштирок этиш учун янги логотип эскизларини қуйидаги манзилга жўнатишингиз мумкин: logo@ishtirok.uz

Батафсил маълумот учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин: +99871 231 80 80

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика