UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Испания кубоги. "Барселона" — "Атлетико" 3:0 (матнли трансляция)  53 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:10"Комо" — "Интер". Италия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  2 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 00:04"Вулверхэмптон" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

ЎФФ учун янги лого қанчалик зарур? Янгиликлар

ЎФФ учун янги лого қанчалик зарур?

Аргентина ва Бразилия терма жамоасини майдонда таниб олиш умуман қийин эмас. Биз бошланишига шу ҳақда кўпроқ ўйлашимиз керакдир?

Бошимга янги шапка, эгнимга янги кўйлак кийганим билан мен ўша-ўша Диёр бўлиб қолавераман. Фикрларим, принципларим, қарашларим ўзгариб қолмайди, демоқчиман. Мадомики шундай экан, ЎФФ ҳам янги логотип билан ўзгариб қолмаслигига ишонаман. Бизда муаммолар етарлича, уларни ҳал қилмай туриб бренд ҳақида бош қотиришга эртадир балки.

Сўнгги бор Туриннинг “Ювентус” клуби ўз логотипини ўзгартирди. Қандай қилиб? Янги раҳбарият келгани ёки бошқа нарса учун эмас. Италияда “Юве” бир неча йиллар давомида шаклланиб келди ва ўз йўлини топиб олди. Қолган клублар давлат қарамоғидаги стадионларга рози бўлиб юрганида, А серия клублари орасидан биринчи бўлиб “кекса сеньора” ўзига стадион қурди. Чемпионатда кетма-кет беш йил чемпионликни қўлга киритди, Чемпионлар Лигасида финалгача борди. Мамлакатда унинг бренди энг яхши бўлиб шаклланиб келаётган бир вақтда раҳбарият логотип ҳақида бош қотира бошлади.

Бизда Олий Лига ўрнига Супер Лига вужудга келиш арафасида турибди. Биринчи Лига эса Про Лига номини олади. Марҳамат, бу лигалар учун янги логолар керак, албатта. Тўғри, ЎФФ яқинда ЎФАга айланади, яъни, Ўзбекистон футбол ассоциацияси. Ташкилот ичида энди аёллар футболи ҳам, футзал ҳам бор. Осон эмас уни бошқариш, тартибга солиш. Бу борада раҳбариятга катта сабр тилайман. Ҳозир эса таклиф қилинган логоларни амалдагиси билан солиштириб, бир фикрга кела олмадим. Ҳар ҳолда ЎФФни Осиёда амалдаги белгиси билан анча таниб қолишганди.

“Атлетико” логони қандай ўзгартирганини эслаб кўринг. Ўша-ўша брендини замон талаблари асосида такомиллаштирди. Яъни, улар Америка кашф қилиб ўтирмай, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳақида кўпроқ ўйлади. Бизда эса хаёлга келиб қолган суратлар чизилгандек. Агар биз фақатгина битта компания билан эмас, бир нечтаси билан ишласак, рақобат вужудга келади. Компаниялар ҳар бир рангни нега ишлатганидан тортиб, алоҳида белгилар нималарни билдиришига қадар изоҳлаб беради.

P.S. Мақола аслида бошқачароқ эди. ЎФФ логоси қолаверсин, дегандим. Кейин ҳамкасбларимдан бири ЎФФ ЎФАга ўзгармоқчи, яъни, ассоциация бўлмоқчи, деган фикрни берди. Агар шундай бўлса, нега овозга қўйилган вариантларда ҳали ҳам ЎФФ турганини тушунмадим. Бир донагина ЎФА варианти бор. Демак, ўша вариант ғолиб чиқди деб ўйлайверишим керакми? Унда сўровнома кимга керак эди?


Муаллиф :
Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика