UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  0 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  22 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3

ЎФФ Президенти Ўзбекистон - Япония учрашувидан аввал терма жамоа делегациясига хат йўллади Янгиликлар

ЎФФ Президенти Ўзбекистон - Япония учрашувидан аввал терма жамоа делегациясига хат йўллади

Хабарингиз бор, кеча 52 нафар ҳамюртимиз бевақт ҳаётдан кўз юмдилар.

Шу муносабат билан, ўйиндан аввал ечиниш хонасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг видео оператори Жамолиддин Солихов томонидан, ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов томонидан йўлланган хат ўқиб эшиттирилди.

Ҳурматли футболчилар ва мураббийлар!
Кеча 52 кишини ўз бағрига олиб, Россияга йўл олган автобус ҳалокатга учради ва оқибатда фуқароларимиз аянчли тарзда ҳалок бўлдилар. Буни билган бўлишингиз керак! Айни пайтда Ўзбекистонда барча вафот этганлар хотирасига дуолар ўқилаяпти.

Сизларга шу нарсани айтаман, бугун ғалаба козониб, аламда қолган ўзбек халқига қувонч улашинг. Қаранг, Сизни эгнингиз бут, қорнингиз тўқ. Барча шароитлар яратилган. Ҳаёт тақозоси билан улар ўзга юртга йўл олдидар ва... Шунинг учун ҳам Сиз ўзингиздаги шароитга доим шукурли бўлинг, уни оқланг!

Аввалги уч ўйинингизни кўрдим. Қийналдинглар, менимча янада яхши ҳаракат қила оласизлар. Тайланддаги ўйинларни соғиндик, кетишдан олдин мақтаган ўзбек ўғлонлари, кўрсатинг ўзингизни! Бугун барчанинг нигоҳи сизларга қаратилади. Халқни хурсанд қилишга бугун ҳаммадан ҳам Сизларда имконият кўп. Кечаги кундаги кўнгил ғашлигини биргина ғалаба билан таскин бериш имконияти бугун Сизларда мавжуд.
Ўша автобусда кетаётганлар ичида аниқ ишонаманки ўзбек футболига бефарқ бўлмаганлари ҳам анча бўлган. Вафот этганлар ҳурмати, бугун ғалаба қозонинг, илтимос Сизлардан!

ЎФФ Президенти, Умид Аҳмаджонов.

Рейтинг: +197   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика