

Эрталаб сайтимизда 25 август куни Тошкентда Қирғизистон миллий терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон футбол Федерацияси матбуот хизмати Қирғизистон футбол Федерацияси билан музокара олиб борилаётганини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 31 август куни Хитой меҳмони бўлади ва 5 сентябрь куни Жанубий Корея билан Тошкентда ўйнайди.




