

"Бизнинг хавфсизлик органларимиз УЕФАга футболчига хавф солинмаслиги юзасидан кафолат бердилар. Вакилларимиз футболчининг Боку сафари олдидан барча чораларни кўрдилар. Унинг хавфсизлиги кафолатланади", - дейди Мамедов.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон ва Арманистон Тоғли Қорабоғ юзасидан анчадан бери келиша олмайди.
Олдинроқ, футболчи шу низо туфайли, гуруҳ босқичи доирасидаги Озарбайжоннинг "Қорабоғ" жамоасига қарши ўйинни ўтказиб юборган эди.
"Челси" ва "Арсенал" ўртасидаги учрашув 29 май куни бўлиб ўтади.



