UZ

Сўнгги янгиликлар

11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  0 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  2 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  1 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  12

ЎФАда 14-16 май кунлари футбол академиялари директорлигига номзодлар билан суҳбатлар уюштирилади Янгиликлар

ЎФАда 14-16 май кунлари футбол академиялари директорлигига номзодлар билан суҳбатлар уюштирилади

Теглар :  ЎФА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бандларига асосан, республикамизда болалар ва ўсмирлар футбол академияларини ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Янги ташкил этилаётган болалар ва ўсмирлар футбол академияларига ёш авлод ўртасида футболга бўлган иштиёқни ошириш, профессионал футболчиларни босқичма-босқич тайёрлаш ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларига ҳамда профессионал футбол клубларига номзодларни етказиб бериш, ўзбек футболини янги босқичга олиб чиқиш вазифалари юклатилган.

14-16 май кунлари Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг мажлислар залида ҳудудий футбол академияларининг директорлик лавозимларига номзодлар билан суҳбатлар ташкил қилинади. Суҳбат давомида академияларнинг иш фаолиятини ташкил этиш бўйича режалар, профессионал футболчиларни етиштириш борасидаги амалга оширилиши кутилаётган янги чора-тадбирлар, футбол академияларида татбиқ қилинадиган янги ўқитиш тизимлари муҳокама қилинади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика