UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05АПЛ. "Арсенал" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  3 01:00Испания кубоги. "Барселона" — "Бетис" (онлайн ҳисоб)  7 00:52"Челси" Лондоннинг бошқа клубида ўйнаётган футболчисини ортга қайтарди  0 00:28"Эльче" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 23:50"Ливерпуль" 19 ёшли форвардга қизиқмоқда  1 23:47"Интер" — "Болонья". Барелла, Димарко, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 23:34"Бавария" — "Хоффенхайм". Сане, Мюллер ва Кейн асосий таркибда  1 23:06"Манчестер Юнайтед" Сузуки билан шартнома имзоламоқчи  6 22:38"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:15"Пахтакор" назорат учрашувида Япония вице-чемпионига мағлуб бўлди  10 21:51ЎзПФЛ 2024 йилдаги шубҳали ўйинларни текширишни сўраб ЎФА этика қўмитасига хат юборган  9 21:28Роналду "Ал Насср" билан шартномани узайтирса, клуб акциядорига айланади  4 21:01МЮ Антони борасида Ла Лига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 20:35ПСЖ Jordan брендидан янги либослар тўпламини тақдим этди  0 20:11Араухонинг "Барселона"даги келажаги маълум  5

ЎФА вакили Нестеров масаласига ойдинлик киритди Янгиликлар

ЎФА вакили Нестеров масаласига ойдинлик киритди

Бир неча дақиқа олдин Ўзбекистон терма жамоаси ва "Оҳод" посбони Игнатий Нестеровнинг допинг қабул қилгани борасида маълумот эълон қилинди.

Игнатий Нестеров допинг қабул қилганми?

Championat.asia сайти ушбу вазиятни имкон қадар кузатиб боришга ҳаракат қилмоқда. Ҳозиргина Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) вакили билан боғландик ва вазиятга ойдинлик киритдик.

ЎФА вакилининг сўзларига кўра, ОФК (допинг назорат қўмитаси) "Оҳод" клуби ва Ўзбекистон футбол ассоциациясига расмий огоҳлантириш хати юборган. Унга кўра, Игнатий Нестеров Осиё Кубоги пайтида WADA (бутунжаҳон антидопинг агентлиги)нинг тақиқланган рўйхатига киритилган моддани қабул қилган. Шу сабабли мактубда Нестеровнинг маълум муддатга дискваликация қилиниши ёки қилинмаслиги юзасидан иш олиб борилаётганлиги, аммо ҳали якуний қарор қабул қилинмаганлигини ва якуний қарор қабул қилингунга қадар ушбу маълумотни сир сақлаш шарт эканлиги белгилаб қўйилган.

"Оҳод" клуби вазиятга масъулиятсиз ёндошиб, ОФКнинг огоҳлантирувига қарамай, ҳали қарор қабул қилинмаган футболчига оид маълумотни ОАВга тарқатиб юборган. ЎФА вакилининг сўзларига кўра, Нестеров шунчаки вазн ташлашга ёрдам берувчи воситани қабул қилган ва ушбу восита WADAнинг тақиқланган моддалар бўйича сўнгги рўйхатидан жой олганини билмаган. Бу модда футболчига ҳеч қандай қувват бермайди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ушбу вазият юзасидан Игнатий Нестеров ва зарур бўлса терма жамоа шифокори билан биргаликда ОФК вакиллари билан учрашишга тайёр. Уларнинг сўзларига кўра, бу у қадар қўрқинчли модда эмас, лекин WADAнинг тақиқланган воситалар рўйхатига киритилган, кўпинча бундай ҳолатларда ОФК футболчи томонда бўлади ва уларни кечиради.

ЎФА матбуот хизмати тез орада мазкур масала юзасидан тўлиқ баёнот беришини маълум қилишди.

Рейтинг: +76   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика