UZ

Сўнгги янгиликлар

19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  0 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  1 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  1 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  13 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  9 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7

ЎФА ва ПФЛнинг махсус ишчи гуруҳи Қорақалпоғистонга борди Янгиликлар

ЎФА ва ПФЛнинг махсус ишчи гуруҳи Қорақалпоғистонга борди

Aйни кунларда ЎзПФЛ Бош директори в.б. Диёр Имомхўжаев ҳамда ЎФА техник директори Сергей Арслонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистонда бўлиб турибди.

ЎФA ҳамда ЎзПФЛ вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Қорақалпоғистонда футболни ривожлантириш, хусусан “Арал” футбол клубининг моддий-техник базасини яхшилаш ва унинг келаси мавсумда истисно тарзида Про лигада иштирок этиши масаласини ўрганиб чиқмоқда.

Жумладан, “Турон” стадионининг бугунги кундаги ҳолати, келгусида “Арал” футбол клубига бириктирилиши режалаштирилаётган объектлар, клубга янги қароргоҳ қуриш масаласи, клубнинг инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича режалар билан танишилди.

Ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси Қаҳрамон Сариев ҳамда Жўқорғи Кенгес раиси Мурат Камалов қабулида бўлиб, “Арал” футбол клуби пойдеворини мустаҳкамлаш, клубни босқичма-босқич замонавий кўринишга келтириш масалаларини муҳокама этди. Бу борада ишчи гуруҳ хулосалари тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика