UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  0 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  10 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1

ЎФА ва "Локомотив" Равшан Муқимовни тақдирлади Янгиликлар

ЎФА ва "Локомотив" Равшан Муқимовни тақдирлади

"Локомотив" ПФК спорт директори Равшан Муқимов муборак 60 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан кеча бўлиб ўтган Про лига 1-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Локомотив" учрашуви пайтида ЎФА ҳамда "Локомотив" ПФК раҳбарияти томонидан тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Тадбирда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ЎФА таъсис этган "Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси" учун махсус кўкрак нишонини топширди. Шунингдек, "Локомотив" ПФК вице-президенти Тўлабек Акрамов нақшинкор рамка ичига солинган "Муқимов 60" ёзувли футболкани клуб совғаси сифатида тақдим этди. Тақдирлаш маросимида ЎФА президенти маслаҳатчиси Аваз Азизхўжаев билан ЎФА фахрийлар Кенгаши раиси Тўлаган Исоқов ҳам иштирок этди.

Маълумот ўрнида шуни айтишимиз мумкин, Равшан Муқимов бир неча йиллардан бери "Локомотив"даги фаолияти орқали ўзбек футболи ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 2002 йил "Локомотив" ПФК ташкил этилганидан бери Равшан Қобилович клуб спорт директори лавозимида фаолият юритиб келяпти. Равшан Муқимов бир қанча шогирд етиштириб чиққани билан ҳам футболимиз кишилари орасида ҳурмат ва эҳтиром қозонган.

Фурсатдан фойдаланиб, Равшан Муқимовни қутлуғ 60 ёши билан муборакбод этамиз. У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ҳамда ўзбек футболи ривожи учун ҳисса қўшишда давом этишларини тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика