UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  1 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  4 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  5 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  14 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7

ЎФА ва "Локомотив" Равшан Муқимовни тақдирлади Янгиликлар

ЎФА ва "Локомотив" Равшан Муқимовни тақдирлади

"Локомотив" ПФК спорт директори Равшан Муқимов муборак 60 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан кеча бўлиб ўтган Про лига 1-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Локомотив" учрашуви пайтида ЎФА ҳамда "Локомотив" ПФК раҳбарияти томонидан тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Тадбирда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ЎФА таъсис этган "Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси" учун махсус кўкрак нишонини топширди. Шунингдек, "Локомотив" ПФК вице-президенти Тўлабек Акрамов нақшинкор рамка ичига солинган "Муқимов 60" ёзувли футболкани клуб совғаси сифатида тақдим этди. Тақдирлаш маросимида ЎФА президенти маслаҳатчиси Аваз Азизхўжаев билан ЎФА фахрийлар Кенгаши раиси Тўлаган Исоқов ҳам иштирок этди.

Маълумот ўрнида шуни айтишимиз мумкин, Равшан Муқимов бир неча йиллардан бери "Локомотив"даги фаолияти орқали ўзбек футболи ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 2002 йил "Локомотив" ПФК ташкил этилганидан бери Равшан Қобилович клуб спорт директори лавозимида фаолият юритиб келяпти. Равшан Муқимов бир қанча шогирд етиштириб чиққани билан ҳам футболимиз кишилари орасида ҳурмат ва эҳтиром қозонган.

Фурсатдан фойдаланиб, Равшан Муқимовни қутлуғ 60 ёши билан муборакбод этамиз. У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ҳамда ўзбек футболи ривожи учун ҳисса қўшишда давом этишларини тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика