ЎФА тўрт футболчини дисквалификация қилди

Narzulla Saydullayev
25 апр 2019, 13:21
Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унга асосан қуйидаги футболчиларга турли хил санкциялар қўлланилади:


B Про-лига
Учрашув:
“Андижон-2” - “Чиғатой”
Жаримага тортилган: Д. Шавқиев (“Чиғатой”)
Сабаб: тажовузкор хатти-ҳаракат
Қарор: 2 ўйинга дисквалификация

Учрашув: “Локомотив-БФК” - “Рубин”
Жаримага тортилган: Х. Асатулллаев (“Рубин”)
Сабаб: ҳакам шаънига номаъқул сўзлар билдиргани учун
Қарор: 3 ўйинга дисквалификация

А Про-лига
Учрашув:
“Оқ-тепа” - “Машъал”
Жаримага тортилган: П. Пуришкин (“Оқ-тепа”)
Сабаб: ҳакам шаънига номаъқул сўзлар билдиргани учун
Қарор: 4 ўйинга дисквалификация ва 500 минг сўм жарима

U-21
Учрашув:
“Бунёдкор” - “Пахтакор”
Жаримага тортилган: Ж. Аҳмедов (“Пахтакор”)
Сабаб: тажовузкор хатти-ҳаракат
Қарор: 3 ўйинга дисквалификация ва 500 минг сўм жарима

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›