UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  7 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  2 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  17 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  2 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4

ЎФА Тоҳир Кападзени нафақага кузатиб қўйди Янгиликлар

ЎФА Тоҳир Кападзени нафақага кузатиб қўйди

Бугун Ўзбекистон футбол Ассоциациясида Фарғона футболи ривожига узоқ йиллар давомида катта ҳисса қўшиб келган, Фарғона вилояти футбол Ассоциацияси вице-президенти лавозимида фаолият юритиб келаётган Тоҳир Кападзени нафақага кузатиш маросими бўлиб ўтди.

ЎФА раҳбарияти Тоҳир Вейсалович Кападзега футбол соҳасидаги узоқ йиллик самарали фаолияти ва фидоий меҳнати учун миннатдорчилик билдириб, ташаккурнома тақдим этди.

Шунингдек, миллий анъаналаримизга мувофиқ Тоҳир Кападзега зарбоф тўн кийдирилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси номидан эсдалик совғалари топширилди.

Ўз ўрнида Тоҳир Кападзе кўрсатилган эътибор учун ЎФА раҳбариятига миннатдорчилик билдирар экан, энди давр ёшларники эканини, ёш мутахассисларга футбол ривожи йўлида амалга ошираётган чора-тадбирлари давомида маслаҳатгўй бўлишга тайёрлигини маълум қилди.



ЎФА раҳбарияти Тоҳир Кападзенинг кейинги фаолиятига омад тилаб қолади!

Рейтинг: +88   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика