

Бу борада олиб борилаётган ишлар самараси ўлароқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси техник директори Шовкат Имамов қитъа футбол уюшмасининг Тренерлик конвенцияси бўйича махсус текширув комиссияси таркибига киритилди.
Айни кунларда мазкур конвенция бўйича махсус текширув комиссияси Кувайтда бўлиб турибди ва Кувайт футбол федерацияси томонидан ўтказиладиган тренерлар таълими бўйича курслар, бу борада олиб борилаётган иш жараёни текшириб, баҳоланмоқда.




