UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  0 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  12 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  73 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  2 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  5 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8

ЎФА раҳбарияти “Evima Football” компанияси вакиллари билан учрашди Янгиликлар

ЎФА раҳбарияти “Evima Football” компанияси вакиллари билан учрашди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ва “Evima Football” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

"Маълумки, мазкур компания аёллар спорти бўйича турли хил тадбирлар ўтказиш бўйича дунёда ўз ўрнига эга. “Evima Football” Болгария ва Туркияда футбол турнирлари ва йиғинлар ташкил этишга ихтисослашган.

Бугунги учрашувда компания раҳбари Евгений Маринов ва аёллар бўлими бошлиғи Анастасия Журавлёва иштирок этди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов аёллар футболининг жаҳон спортида тутган ўрни катта эканини таъкидлаб, мамлакатимизда ҳам хотин-қизларни спортга, хусусан, футболга жалб этиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилаётганини қайд этди. Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг олдига улкан мақсад ва вазифалар қўйилганлиги, бу борада жамоага япониялик мураббийлар жалб этилаётгани борасида маълумот берди.

Шунингдек, ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов барча терма жамоаларимиз қатори аёллар жамоамиз ҳам халқаро мусобақаларда кўпроқ иштирок этиши кераклигини, бу футболчилар учун катта тажриба беришини таъкидлади. 

Ўз ўрнида “Evima Football” вакиллари Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари орасида ушбу йўналишга катта ўсишга эришаётганини эътироф этишди. Аёллар футболи турнирларини ташкил этиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканлигини билдиришди.

Учрашувда томонлар келажакда истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга доимо тайёр эканлигини таъкидладилар", – дейилади ЎФА матбуот хизмати хабарида.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика