"ЎФА қандай ишлашини тушунмаяпман" — Андрей Канченльскис
10 мар 2019 19:14
Янгиликлар
"ЎФА қандай ишлашини тушунмаяпман" — Андрей Канченльскис
- "Жанговор ўйин гувоҳига айландик. Эҳтирослар, ҳаяжон, мавсум бошланиши бўлгани учун ҳам ҳеч ким ютқазгиси келмайди. Барчада юқори иштиёқ. Майдон ҳолати яхши бўлмагани учун биринчи ўринга курашчан футбол, якка кураш, узун паслар орқали ўйнашга мажбур бўлинади. Бугун ҳам шундай бўлди. Мен футболчилардаги иштиёқ, жон куйдиришларини кўриб қувондим. Бундан мамнунман. Агарда ҳисоб 1:0 пайтида иккинчи голни урганимизда барчаси бошқача кечарди. Ёки 1:1 пайтида улар гол урганида, ютқазармидик. Натижа адолатли. Ўйинга ёндошув ва иштиёқ менга ёқди. Бу учун йигитларга раҳмат.
Ниҳоят мавсум бошланди. Чунки биз буни жуда интиқлик билан кутгандик. Чемпионат бошланиши жуда чўзилиб кетди. ЎФА доим ўзгаришлар қилаверади. Ҳозир ҳам тушунарсиз ҳолат. Иккинчи тур ўйини 20 кунлик танаффусдан кейин бошланади. Тушунмайман, ЎФА қандай ишлашади? Умуман улар нимани исташади, тушунмайман. Кейинчалик қандай ишлашади, билмайман. Ҳеч нима тушунарсиз. Чемпионат бошланди. Лекин яна танаффус. Кейинги ўйинни яна 20 кун кутишимизга тўғри келади. Биринчи маротаба бундай ҳолатга дуч келишимиз. Мен бундай ташкилотнинг ишлаш услубини тушунолмаяпман. Лекин бу ерда шундай ишлашади, шундай қоидалар бор. Демак шунга риоя қилиб ишлаймиз ва яшаймиз", - деди Андрей Канчельскис.
Фикрлар