UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29"Реал" сўнгги 17 йилликдаги энг ёмон натижасини қайд этди  1 18:15"Эйбар" – "Барселона". Асосий таркиблар маълум!  6 17:53Суперлига. "Навбаҳор" - "Металлург". Таркиблар маълум  28 17:49"Атлетико" "Манчестер Сити" билан футболчи алмаштирмоқчи  4 17:45Суперлига. АГМК - "Сўғдиёна" 0:1  15 17:30"Реал Мадрид" - "Бетис" 0:2  3 17:28"Сеул"да ғалаба, Алибоевдан "супершот" ва гол!  13 17:02АГМК - "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум!  18 16:52ЛаЛига. "Реал" ўз майдонида мағлуб бўлган ҳолда мавсумни якунлади  75 16:43АПЛда мавсум омадсизлари рамзий термаси тузилди  5 16:26АГМК - "Сўғдиёна" учрашувини бошқарадиган ҳакамлар маълум!  4 16:15Расман: Компанининг янги жамоаси маълум!  10 15:55Рибери "Бавария"даги энг яхши мавсуми ҳақида гапирди  7 15:35Olamsport: Шоҳжаҳоннинг навбатдаги жанг санаси маълум, Дмитрий Шокин ЖЧда жанг қилди   0 15:29Компани: "Барчадан чексиз миннатдорман"  5

"ЎФА қандай ишлашини тушунмаяпман" — Андрей Канченльскис Янгиликлар

"ЎФА қандай ишлашини тушунмаяпман" — Андрей Канченльскис

Суперлиганинг 1-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида россиялик мутахассис Андрей Канчельскис ўйин ҳақидаги фикрлари билан биргаликда ЎФАнинг ишлаш тизимини тушунмаётгани алоҳида таъкидлади.

- "Жанговор ўйин гувоҳига айландик. Эҳтирослар, ҳаяжон, мавсум бошланиши бўлгани учун ҳам ҳеч ким ютқазгиси келмайди. Барчада юқори иштиёқ. Майдон ҳолати яхши бўлмагани учун биринчи ўринга курашчан футбол, якка кураш, узун паслар орқали ўйнашга мажбур бўлинади. Бугун ҳам шундай бўлди. Мен футболчилардаги иштиёқ, жон куйдиришларини кўриб қувондим. Бундан мамнунман. Агарда ҳисоб 1:0 пайтида иккинчи голни урганимизда барчаси бошқача кечарди. Ёки 1:1 пайтида улар гол урганида, ютқазармидик. Натижа адолатли. Ўйинга ёндошув ва иштиёқ менга ёқди. Бу учун йигитларга раҳмат. 

Ниҳоят мавсум бошланди. Чунки биз буни жуда интиқлик билан кутгандик. Чемпионат бошланиши жуда чўзилиб кетди. ЎФА доим ўзгаришлар қилаверади. Ҳозир ҳам тушунарсиз ҳолат. Иккинчи тур ўйини 20 кунлик танаффусдан кейин бошланади. Тушунмайман, ЎФА қандай ишлашади? Умуман улар нимани исташади, тушунмайман. Кейинчалик қандай ишлашади, билмайман. Ҳеч нима тушунарсиз. Чемпионат бошланди. Лекин яна танаффус. Кейинги ўйинни яна 20 кун кутишимизга тўғри келади. Биринчи маротаба бундай ҳолатга дуч келишимиз. Мен бундай ташкилотнинг ишлаш услубини тушунолмаяпман. Лекин бу ерда шундай ишлашади, шундай қоидалар бор. Демак шунга риоя қилиб ишлаймиз ва яшаймиз", - деди Андрей Канчельскис.

Рейтинг: +91   

Фикрлар

+21   
10 мар 19:20:37
Nodirbek_Real Madrid_
Андрей тога ёриб ташланг гапни купайтирмай!!! УФА копейкалигини хали яхширок тушуниб оласиз)))
+20   
10 мар 19:25:50
Баходир_бобо
Бу
Уфани биз узимиз хам тушинмаймиз айникса
Диор аралашгандан бери
+20   
10 мар 19:15:58
Adkham Gulomov
Foydasi yuuuu Kanchelskiy. Bu yer Uzbekistan
+14   
10 мар 19:19:17
Valiko
Кайси чемпионатда мураббийлик килётганизни билмисизми дийман. Узбекистон футболи шунака, хафа булиш йук)))
+13   
10 мар 19:19:43
David Luiz
Ertaga > navbaxor murabiyi butun umrga futboldan chetlatildi
+13   
10 мар 19:18:18
Asad Rashidov
Soqqasini bersen ertega oyin boladi
+12   
10 мар 19:18:07
Abdullayev Baxriddin
Фудбол ривожи йулида зид маьнода фикрлаяпти деб дисквалификация килиб юбормасин
+11   
10 мар 19:20:34
odillik
xurmatli Kanchelskiy bekor ayttizda shu gapni endi jarima tolaysiz yoki 2.3 ta oyinga chetlatilasiz
+11   
10 мар 19:18:30
Karlos Keyrush N1
Bitta gap PADARIGA LANAT BU UFA NI
+10   
10 мар 19:24:54
KOSONSOYIM
Bu gapni sandan kattalar xam aytgan Kancheleksis janob
+10   
10 мар 19:20:46
Mayk
Boshlanishi chakkimas Andrey toga keyingi uyinda omad
+10   
10 мар 19:19:43
Trueblue#oclst
Flippe Skolarini gaplarini eslatvordi
+10   
10 мар 19:18:24
Trueblue#oclst
Biz O'FA tashkil topgandan buyon shundaymiz
O'rganib qoganmiz
+10   
10 мар 19:17:25
Farhod701
Ufa.jinni.kosonda.uynasa.buladiku.maydon.birxil.temiryulbilan.
+9   
10 мар 19:33:46
Nuriddin
UFAni o'zi tushunmaydiyu o'z qarorlarini holiki sizu biz))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг