UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  2 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  3 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  20 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  22 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0

ЎФА мутасаддилари Германия футбол федерацияси вакиллари билан учрашишди Янгиликлар

ЎФА мутасаддилари Германия футбол федерацияси вакиллари билан учрашишди

Теглар :  ГерманияЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Европанинг футболи ривожланган мамлакатлар футбол федерациялари билан яқин алоқалар ўрнатиб, ўзбек футболи ривожи йўлида уларнинг бой тажрибасидан унумли фойдаланиш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келишмоқда.

Жумладан, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг маслаҳатчиси Санъат Шарипов ва ЎФАнинг Европадаги вакили Дилшод Рўзметов Германия футбол федерациясида бўлиб, немис футболи мутасаддилари билан учрашув ўтказишди. Жумладан, Германия футбол федерацияси Халқаро алоқалар  ва стратегик лойиҳалар бўйича мутахассис Патрик Мотгомери учрашув давомида Германия футболи босиб ўтган ривожланиш йўли ҳақида гапириб берди. Шунингдек, немис футбол академияларида йўлга қўйилган иш фаолияти, ёш футболчиларни тарбиялаш, болалар футболи мураббийларини малакасини ошириш бўйича Германияда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берди. 

Учрашув давомида немис футбол мутахассисларини юртимизга олиб келиш, улар иштирокида болалар ва ўсмирлар футбол академияларида турли семинар ва ўқув курслари ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, "Бавария", "Айнтрахт" клублари академиялари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш ва бу ҳамкорлик доирасида юртимиздаги болалар футболи бўйича мураббийларни малака ошириш учун Германияга юбориш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, икки мамлакатнинг турли ёшдаги терма жамоалари ўртасида ўзаро ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш бўйича ҳам муҳокама ўтказилди. Шу йилнинг май ойида Берлиннинг U-18 жамоаси мамлакатимизга ташриф буюради ҳамда Ўзбекистонда бу жамоа билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этиладиган бўлди.

Учрашув якунида Германия футбол федерацияси вакилларига ЎФА номидан эсдалик совғалари топширилди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика