UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  2 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   6 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  1 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  40 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  2 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2

ЎФА Футболни ривожлантириш бошқармаси вакиллари Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасида бўлишди Янгиликлар

ЎФА Футболни ривожлантириш бошқармаси вакиллари Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасида бўлишди

ЎФА қошида ташкил қилинган янги "Футболни ривожлантириш" бошқармасининг асосий вазифаси, ҳудудлардаги болалар футболини оёққа турғазиш ва уларни профессионал ишлашлари борасида чора тадбирларни ишлаб чиқиш.

Шунинг учун бўлим аввало ҳудудлардаги болалар футболига яратилган шароитлар ва у ердаги федерацияларни ишлари билан яқиндан танишиб чиқиши лозим эди. Дастлабки қадам водийга ташланганидан хабарингиз бор, куни кеча бўлим вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бўлиб у ердаги ҳолат билан яқиндан танишдилар.

Хоразм вилоятида фаолият олиб бораётган маҳаллий федерация болалар футболи учун турнирларни ҳудудий қисмларда ўтказадиган бўлдилар. Урганч ва унинг атрофидаги жамоаларнинг кўплиги у ерда қийинчиликсиз иш бошлаш имкониятини беради. Қолаверса, спорт қўмитаси вакиллари ҳам Президент фармонини бажариш бўйича маҳаллий федерацияга ёрдам беришларини айтиб ўтдилар.

Қорақалпоғистон Республикасидаги асосий муаммолардан бири ҳудудларни БЎСМлар билан чекланаётганлиги бу эса рақобат учун кам. Шунинг учун бу ерда сентябрь ойида олий таълим вазирлиги билан тузилган меморандум асосида мактаблар ўртасида биринчиликни йўлга қўйиш борасида бир тўхтамга келинди. Шу билан бир қаторда Қорақалпоғистон Республикасида болалар клублари сонини ошириш бўйича ҳам чора-тадбирлар ишлаб чиқиши борасида келишиб олинди.

Футболни ривожлантириш бошқармасининг кейинги сафари 8-10 май кунлари Навои ва Бухоро вилоятларига амалга оширилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика