UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  2 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  2 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  18 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  3 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  22 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4

ЎФА Этика қўмитасининг қарори. «Қўқон-1912» ҳакамларни сотиб олганликда айбор деб топилди Янгиликлар

ЎФА Этика қўмитасининг қарори. «Қўқон-1912» ҳакамларни сотиб олганликда айбор деб топилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекцияси томонидан тақдим этилган ЎзФҲМ ҳакамлари Хусан Музаффаров, Обид Жумаев ва Жасур Рустамов ҳамда «Қўқон-1912» футбол клуби спорт директори Шуҳрат Мўминовнинг келишилган ўйинларда иштирок этганлиги тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Қўмита томонидан кун тартибидаги масалани ўрганиш давомида аниқланишича, 2023 йил 22 март куни Пролига доирасида бўлиб ўтган «Қўқон-1912» – «Машъал» футбол клублари ўртасидаги учрашувдан олдин «Қўқон-1912» футбол клуби вакили Шуҳрат Мўминов Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳаками Хусан Музаффаровга «Қўқон-1912» футбол клуби фойдасига ҳакамлик қилишини сўраб мурожаат қилган ҳамда эвазига пул маблағи таклиф қилган. Учрашув бош ҳаками Хусан Музаффаров ушбу таклифга рози бўлган ва ўйин «Қўқон-1912» футбол клуби фойдасига якунланган.

Шунингдек, 2023 йил 18 июнь санасида Пролига доирасида бўлиб ўтган «Орол» – «Қўқон-1912» футбол клублари ўртасидаги учрашув олдидан «Қўқон-1912» клуби вакили Шуҳрат Мўминов ўйин ҳакамлари Хусан Музаффаров, Обид Жумаев ва Жасур Рустамовларга учрашувни «Қўқон-1912» клуби фойдасига ҳал бўлиши учун моддий манфаат таклиф этган. Учрашув бош ҳаками Хусан Музаффаров мазкур таклифга рози бўлган ҳамда пул маблағларини ёрдамчи ҳакамлар Обид Жумаев ва Жасур Рустамовлар билан ўзаро бўлиб олганлар.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитаси мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳакамлари Хусан Музаффаров, Обид Жумаев ва Жасур Рустамовни ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандларини бузган деб топди. Уларга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатиш ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Шунингдек, «Қўқон-1912» футбол клуби спорт директори Шуҳрат Мўминов ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандларига асосан айбдор деб топилиб, унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатиш жазоси тайинланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича ФИФА, ОФК, «Спортрадар» ва бошқа тегишли ташкилотлар билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиб келаётганлигини маълум қилади. Ўз навбатида, келгусида аниқланадиган ҳолатлар юзасидан айбдор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантиради.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика