UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  4 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  3 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  0 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  5 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  10 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0

ЎФА Абдуқодир Ҳусанов каби юлдузларни ўз ҳимоясига олиши керакми? Янгиликлар

ЎФА Абдуқодир Ҳусанов каби юлдузларни ўз ҳимоясига олиши керакми?

Аввал хабар берганимиздек, яқин ўтмиш юлдузи Одил Аҳмедов "90minutuz" подкастида иштирок этди.

Бугунги кунда ЎФА вице-президенти лавозимида ишлаб келаётган мутахассис "Манчестер Сити" ва миллий терма жамоа ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан боғлиқ вазият бўйича фикрларини билдирди.

"Футбол оммалашиб кетди. Бизнинг менталитетимизда бу ҳолатни назоратга олиш бироз мушкул. Футболчи келдими, мен танишиманми, мендан кимдир илтимос қилади. Унга телефон қилади, бунга телефон қилади. Шунақа нарсалар кўпайиб кетади. Бироқ барибир кўп нарса футболчининг ўзига боғлиқ бўлади. Ҳурмат-эътиборни сақлаган ҳолда диққатини ўйинга қаратиши ва қолган нарсаларни четга суриб қўйиши зарур. Ҳар кимни кўнглига қарайман деб, ўзингиз панд еб қўйишингиз мумкин", – деди Аҳмедов.

Подкаст муаллифларидан бири Миркомил Мусаев Аҳмедовдан Ўзбекистон МТЖнинг олдинги ва ҳозирги ўртоқлик ўйинлари ўртасидаги фарқ ҳақида тўхталиб, миллий жамоа 2022 йилдан бери Швеция, Мексика, АҚШ ва бошқа термаларга қарши учрашувлар ташкил этаётганини қайд этди. 

Миркомил Мусаев: "Ўша пайтда нега биз нисбатан савияси пастроқ жамоаларга қарши ўйнаганмиз? Шу савол сиз футболчиларда ҳам туғилганми?"

Одил Аҳмедов: "Албатта, бу савол доим туғилган. Ўша пайтларда ассоциацияда кимларни ишлаганини эслолмайман. Бу нарса бугунги кунда халқаро бўлим яхши фаолият юритаётганидан дарак беради. Халқаро муносабатлар ҳам яхши ва ассоциация президенти ҳар бир учрашув учун имконият яратиб беради. Шунинг учун бизда ўртоқлик ўйинлари кўпайди ва таклифлар келиб тушмоқда. Нафақат, асосий терма жамоа, балки ёшлар ва ўсмирлар ҳам Бразилия, Аргентина мамлакатларида ўйнаб келишди. Кўриняптики, кучлироқ терма жамоалар билан қанчалик кўй ўйнасак, натижалар ҳам шунчалик яхши бўлади. Бизнинг вақтимизда нималар бўлганидан хабарим йўқ, чунки биз келиб, вазифамизни бажарардик ва ўйнаб кетардик".


"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика