Одил Ҳамробеков: “Насаф” бир бутун оила”
22 сен 2016 12:15
Янгиликлар
Одил Ҳамробеков: “Насаф” бир бутун оила”
Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасида “Бухоро”-“Насаф” жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви (1-2) якунлангач, меҳмонлар ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков ўйин ҳақидаги фикри ўртоқлашди.
- Бугунги ўйин мен учун жуда аҳамиятли эди. Негаки узоқ танаффусдан сўнг бугун биринчи маротаба асосий таркибда майдонга тушдим. Оғир дамларимда қўллаб қувватлаб, яна сафга қайтишимга сабабчи бўлган клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки уларнинг ишончини оқладим. Муҳим дамларда бир-бирини қўллаб қувватлаш жамоани бир бутун оилага айлантирди. Ўйинга келсак, баҳс жуда оғир бўлди. Ғалабадан хурсандмиз. Узоқ йўл босиб, бизни қўллаш учун келган мухлисларга раҳмат айтаман, — дейди Одил Ҳамробеков.
“Бухоро” ПФК Матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар