UZ

Сўнгги янгиликлар

17:06Футзал. "Оил Стар" ва ЎзСҚБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалида тўқнаш келмоқда  0 16:57U-14 Ривожланиш Кубоги. Голларга бой ўйинда Ўзбекистон Латвиядан устун келди  0 16:41Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари  0 16:31Футзал. БМБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк учрашувида ОКМКни мағлуб этди  0 16:03Бозоров, Қобилов, Сайфиев, Ўринбоев ва бошқалар ... Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси   0 15:46"Майдонга қайтганимдан хурсандман" — Аканжи  5 15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0 14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  3 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  36 14:05"Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан жанговар дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  1 13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  0 12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  7 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  23 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1

"Odil Cup" -2016 энг яхши футболчилар тақдирландилар Янгиликлар

"Odil Cup" -2016 энг яхши футболчилар тақдирландилар

Кеча Наманган шаҳрида якунига етган, "Odil Cup" мусобақасининг сўнггида, икки авлод вакиллари сафида ҳаракат қилган энг яхши футболчилар рағбатлантирилдилар.

Унда, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" жамоаси вакиллари эсдалик совғалар билан қатнашдилар.

Мазкур авлод вакилларини тақдирлаш "Нефтчи" жамоаси раҳбариятининг зиммасига тушди. Фарғоналиклардан, клуб раиси Рустам Абдуллаев, спорт ишлари директори Шерзод Раимжонов, бош мураббий Андрей Фёдоров ва катта мураббий Мурод Исмоилов иштирок этдилар.


2004 йилларда таваллуд топган футболчилар ичида энг яхшилар:

Номинациялар қуйидагича кўриниш олди:

Энг яхши дарвозабон: Набиев Абдуҳамид ("Истиқлол") .

Энг яхши ҳимоячи: Ёқуббоев Юнусхон ("Баркамол").

Энг яхши ярим ҳимоячи: Маъруфжонов Абдулборий ("Asia").

Энг яхши ҳужумчи: Жўрабоев Асадбек ("Навбаҳор").

Бу ёшдаги футболчиларни "Навбаҳор" жамоаси вакиллари эсдалик совғалари билан тақдирладилар. Унда клуб Вице-президенти Олимжон Қосимов, жамоа директори Ғанишер Исмоилов, мураббий Мустафо Байрамов ва футболчи Хайрулла Каримов қатнашдилар. 


2002 йилларда таваллуд топган футболчилар ичида энг яхшилар:

Номинациялар қуйидагича кўриниш олди.

Энг яхши дарвозабон: Азимжонов Азиз ("БЎСМ-1").

Энг яхши ҳимоячи: Исмоилов Раҳматбилол ("Нефтчи").

Энг яхши ярим ҳимоячи: Мўминов Олимжон ("Косонсой").

Энг яхши ҳужумчи: Қаюмбоев Абдурасул ("Навбаҳор").

Номинациялардан ташқари, "Imkon Plyus" савдо бренди ҳомийлигида, яна тўрт кишига эсдалик дипломлари топширилди:

Биринчилардан бўлиб, турнирни бошидан охиригача катта ёрдам берган Наманган вилояти футбол федерацияси вице-президенти Баҳром Холмирзаевга, кейин "Навбаҳор" жамоаси матбуот котиби Шавкат Содиқовга. Турнир давомида ташкилотчиларга жуда катта ёрдам берган "Навбаҳор" жамоаси мухлисларига аталган дипломни Жаҳонгир Шарифий, Одил Аҳмедов томонидан қабул қилиб олди.


Шундай фарзандни оқ ювиб, оқ тарагани ва Ватан хизмати йўлида тўғри тарбия бергани учун, "Championat.asia" ва ўзбекистонлик футбол ишқибозлари номидан, Одил Аҳмедовнинг отаси, Олим акага фарзанди учун махсус диплом топширилди.


"Эл учун хизмат қилаётганидан бағоят хурсандман", - дея қисқа фикр билдирдилар, Олим ака Аҳмедов.

Хайрулла Холиқов ва Жасур Асланов.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика