UZ

Сўнгги янгиликлар

08:17Неймарнинг агенти футболчининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 07:47Бугун ёшларимиз Ироққа қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  0 02:43Миллатлар лигаси. Франция меҳмонда Италияни мағлуб этди, Исроил Бельгиядан устун келди  6 02:16Қозоғистон терма жамоаси Черчесов қўл остида 0:15 тўплар нисбати билан Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди  11 01:29Кьеза қишда Италияга қайтиши мумкин?!  0 00:43Педро: "Рома"га мени Римнинг бош жамоаси бўлмиш "Лацио"га сотгани учун раҳмат"  0 00:00Миллатлар лигаси. Норвегия Қозоғистонни, Англия эса Ирландияни яксон қилди ва бошқа натижалар  24 23:26Александер-Арнольд "Реал" учун АПЛдаги энг юқори маошдан воз кечди  9 22:38Рамос "Реал"га қайтадими?  4 22:06Канте Ла Лига топ клубига ўтиши мумкин  4 20:55Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда  4 20:28"Барселона" Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин  7 19:57"Реал" агар Дэвисни харид қилса, Гутьерресни "Жирона"дан сотиб олмайди  0 19:25"Милан" "Реал" футболчисига қизиқмоқда  4 18:53Футзал. 2-турга старт берилди  1

Одил Аҳмедовнинг суперголи, Қатарни ўз майдонида мағлуб этган Абрамов ёхуд 2011 йил Осиё кубогидаги тарихни бошлаб берган учрашувга 10 йил бўлди Янгиликлар

Одил Аҳмедовнинг суперголи, Қатарни ўз майдонида мағлуб этган Абрамов ёхуд 2011 йил Осиё кубогидаги тарихни бошлаб берган учрашувга 10 йил бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё кубокларидаги энг яхши иштироки 2011 йил Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтган қитъа кубогига тўғри келади. Буни қарангки кўпчиликда ёрқин таассурот қолдирган ушбу турнирга ва тарихни дебочаси вазифасини ўтаган учрашувга роппа-росса 10 йил бўлибди.

Шу боис аксарият мухлисларнинг талаб ва истакларига мувофиқ терма жамоамизнинг 2011 йил Қатардаги Осиё Кубоги биринчи учрашувини ёдга олишга қарор қилдик.

Маълумки, миллий жамоамиз ушбу турнирда тарихдаги энг яхши натижани қўлга киритган. Вадим Абрамов шогирдлари биринчи қадамни турнирнинг очилиш ўйинида Қатар терма жамоасига қарши кечган беллашув билан бошлаган.

Мазкур учрашувдан олдин кўпчилик мезбонларни имкониятини юқори баҳолади. Қатар таркибида уругвайлик, испаниялик маҳаллийлаштирилган футболчилар анча вақтдан бери тўп тепарди. Фабио Сезар, Педро Мигел, Себастян Куинтана ва ҳоказо. Бош мураббий ўз даврида Сенегални мундиал сари етаклай олган Бруно Метсю эди. Франциялик мутахассис бунга қадар икки бор терма жамоамизга рўбарў келган. Аниқроғи, ЖЧ-2010 саралаш босқичида ҳам Қатарга устозлик қилган. Вадим Абрамов эса олимпия терма жамоасини Пекин 2008 Олимпиадасига саралашида бошқарган. Айнан ўша жамоа ўзагини ташкил қилган футболчиларни Абрамов миллий терма жамоа сифатида шакллантирганди.

Унинг учун Осиё кубоги илк йирик расмий турнир саналарди. Ҳаяжон ва босим керагидан икки ҳисса кўпроқ юзага келганди. Боиси, ўйин очилиш мақомига эга, барчанинг нигоҳи майдонга қаратилган. Таркиб ва футболчиларнинг жойлашуви ноодатий тарзда бўлди. Ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов Анзур Исмоилов билан биргаликда марказий ҳимояга қўйилди. Виктор Карпенко, Саҳоб Жўраев қанотлардан ўрин олди. Темур Кападзе, Азиз Ҳайдаров, таянч зонасида. Сервер Жепаров бошқарувчи жамоа сардори ролида Жасур Ҳасанов, Максим Шацких, Александр Гейнрих ҳужум учлигини ҳосил қилганди. Одил Аҳмедовни орқароққа қўйилиши сабабини Абрамов кейинчалик ўз интервьюларида биринчи пасни бера оладиган ҳимоячи йўқлиги билан изохлаганди. Ваҳоланки қайдномада Шавкат Муллажонов ҳам борлигини кўришимиз мумкин эди. Биринчи бўлимда икки жамоа ҳам очиқ футбол кўрсатишга уринди.

Ушбу ҳолатни Вадим Абрамов қуйидагича изоҳлаган эди.

"Ўша вақтда биринчи пасни аниқ берадиган ҳимоячи йўқ эди, шунинг учун Одилни ўйнатишга мажбур бўлганман. Аҳмедов мусобақадан олдин ёнимга келди. Марказий ярим ҳимояда жой бўлмаса захирада ўтиришга тайёр экани ва бундан хафа бўлмаслигини айтди. Мен эса гап бу ерда эмаслигини Германия мисолида унга тушунтирдим.

Германия уч бор Жаҳон чемпионига айланган мусобақаларни эслаймиз: бирида Франц Беккенбауэр ярим ҳимоядан марказий ҳимояга олинади. Иккинчисида жамоанинг энг ёрқин ярим ҳимоячиларидан бири Маттиас Заммер марказий ҳимоячига айлантирилади. Учинчисида плеймекер Лотар Маттеусни марказий ҳимояга олишади. Шуларни айтиб унга тушунтирдим ва Одил ҳимояда ўйнашга рози бўлди.

Ўртада биргина тушунмовчилик бор. Менга маълум бўлишича, ўша ерда кимдир Австралияга қарши ўйин олдидан унга "сен ярим ҳимоячисан ва ҳужумга ўтишинг керак", деган. У олдинга кўп ўтиб кетди ва бунинг ортидан бизда муаммолар пайдо бўлди",- дейди Абрамов.


Одил Аҳмедов эса бунга ўз муносабатини билдирган

"Мусобақа арафасидаги ўртоқлик ўйинларида мени марказий ҳимояда синаб кўра бошлашди. Шундан кейин Абрамов юқорида таъкидлаган суҳбат жараёни бўлиб ўтди.

Австралияга қарши ўйиндан олдин менга ҳеч ким ярим ҳимоячи эканим ва ҳужумга ўтишим кераклигини айтмаган. Шунчаки, рақиб ўз вазиятидан фойдаланиб гол урганидан сўнг, ҳеч биримиз ютқазишни хоҳламаганмиз. Ғалаба қозонишни истаганман. Шу сабаб кўпроқ олдинга ўтиб ҳужумга ёрдам беришга интилганман ва Азиз Ҳайдаров билан алмашиб ҳаракат қилганмиз. Умуман Қатардаги Осиё кубоги мен учун фаолиятимдаги биринчиси бўлган. Мезбонларга қарши биринчи тур учрашуви жуда муҳим эди. Бундай катта турнирларда барча футболчилар ўзини кўрсатгиси келади. Менда ҳам шундай имконият юзага келган ва очилиш ўйинида гол урганман. Мазкур турнирни доим ёрқин хотиралар билан эсланади", — дейди Одил Аҳмедов.

Бизникилардан Жасур Ҳасанов тезлик билан рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга қаратилган ҳаракатлари самара келтирмади. Гейнрихнинг ўзи бир нечта ҳавфли вазиятлар яратди. Ўйиннинг биринчи яримида устунлик терма жамоамиз томонида бўлди. Бироқ, бу устунлик ҳисобда акс этгани йўқ. Бўлим якунига етишига оз фурсат қолганда рақиб футболчиси Фабио Сезар амалга оширган жарима зарбасини голга айланишига дарвоза устуни ҳалал берди.

Иккинчи бўлим ҳам терма жамоамизнинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди. 59-дақиқада қанотдан уюштирилаётган ҳужум марказга кўчди. Карпенко тўпни очиқ турган Азиз Ҳайдаровга узатди, унинг ёнида турган Одил Аҳмедов тўпни қабул қилиб олиб чамаси 35 метрлардан Қосим Бурҳон қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди - 1:0. Супергол, қатарликларни гангитиб қўйган гол, стадионни ларзага келтирган гол. Кейинчалик Аҳмедовнинг ушбу голи йиллар давомида турли видеороликларнинг безагига айланди. 

 "Иштаҳа овқат пайти очилади" деганларидек, голдан руҳланган футболчиларимиз босимни оширишди. Захирадан майдонга тушган Санжар Турсунов рақиб жарима майдонига кириб иккинчи голни уриб рақибни чорасиз аҳволда қолдириши мумкин эди. 77-дақиқада қатарлик ҳимоячиларнинг йўл қўйган қўпол хатосини Сервер Жепаров кечириб ўтирмади ва барчасига нуқта қўйди - 2:0.  Қуйида ушбу учрашувнинг тўлиқ қисмини кўришингиз ва ўша завқли онлардан яна бир бор баҳра олишингиз мумкин.



"Қатардаги қитъа кубогидан олдин Хитой ва тўрт давлат мезбонлик қилган турнирларда иштирок этганман. У ерда ҳам ўзига яраша яхши ўйинлар ўтказганмиз. 2011 йилда эса барча футболчилар айни етилган ва кучга тўлган пайти эди. Бизга ёқадиган, футболимизга мос тушадиган услубда ўйнаганмиз. Биринчи турдан бошлаб чиройли ўйин кўрсатишни бошладик ва якунда ёмон натижа қайд этмадик. Кўрсатган ўйинимиздан ўзимиз қатори мухлислар ҳам завқ олишган",- дейди Тимур Кападзе.

"Ҳақиқатдан ҳам терма жамоамизда аҳил оила шаклланган. Таркибдаги барча футболчилар олимпия терма жамоасидан бошлаб бирга ўйнаб узоқ вақт давомида тайёрланиб келганмиз. Биринчи Қатар билан ўйиндаги лаҳзаларни сўз билан ифодалаш қийин. Лекин бу баҳсга ўзимизда кучли ишонч билан тушганмиз",- дея ёдга олади Азиз Ҳайдаров.

Гарчи олдинги турнирларда ҳам вакилларимиз ёмон ўйин кўрсатмаган бўлсада Қатарда ўтказилган қитъа кубоги ўзининг жозибадорлиги, мухлисларга олам-олам завқ ва унутилмас ҳиссиётларни берганлиги билан ажралиб туради.

Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика