Айни дамда "Марсель" шарафини ҳимоя қилаётган, Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов билан "Анжи"да бирга тўп тепган Лассана Диарра фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин.
Маълумотларга кўра, ПСЖ вакиллари Диарра ва "Марсель" раҳбарияти билан учрашишган. Футболчининг амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзида якунига етади.
Диарра 2015 йилнинг ёзида эркин агент сифатида "Марсель"га ўтган эди.