Одил Аҳмедов водий лигаси доирасида Андижонда бўлди
17 сен 2021 11:38
Янгиликлар
Одил Аҳмедов водий лигаси доирасида Андижонда бўлди
Водий футболини ўзининг ишчи гуруҳи билан юқори чўққига олиб чиқишни режа қилган Одил Аҳмедов эртага старт оладиган Водий лигаси олдидан Андижонда бўлди.
Андижоннинг Бўстон туманида жойлашган БЎФМдаги ҳолат билан яқиндан танишган футболчи, "Андижон" футбол клуби раҳбари Журъатбек Қувватов билан ҳам яқиндан танишди. Бугунда собиқ футболчиларни ўзига жамлаш орқали янги мураббийларни кашф қилишни мақсад қилган БЎФМ директори Фарруҳ Мирзаевга ўзининг керакли маслаҳатларини берди. Айни пайта клубда Лочин Солиев, Муқимжон Тошматов каби андижонлик футболчилар иш бошладилар. Одил Аҳмедов эса бу мураббийларни ўзининг хориждаги малакали ҳамкорлари орқали мураббийлик савиясини ошириш борасида ёрдам беришини айтиб ўтди.
"Келадак Юлдузлари" компанияси томонидан ташкил қилинаётган Водий лигаси 3та вилоят жамоаларини ўз ичига олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар