UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  3 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

ОЧЛ. Ярим финал. Кўзгуда - “Истиқлол” - “Сеул” Янгиликлар

ОЧЛ. Ярим финал. Кўзгуда - “Истиқлол” - “Сеул”

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг ярим финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтади.
17:00. “Гуангжоу Эвергранд” (Хитой) – “Кашива Рейсол” (Япония)
20:30. “Истиқлол” (Эрон) – “Сеул” (Жанубий Корея)

Ярим финалнинг биринчи ўйинида Теҳроннинг “Истиқлол” жамоаси сафарда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бугун бўлиб ўтадиган жавоб учршувида форсларга ниҳоятда қийин бўлиши турган гап, чунки иккита тўп фарқини йўққа чиқариш осон эмас. Шунга қрамай, “Озоди” стадионида ажойиб учрашув кечиши кутилмоқда.

Амир Галенои (“Истиқлол” бош мураббийи):

“Бизни ниҳоятда қийин баҳс кутиб турибди. Аввалги учрашувда биринчи тўпни ўтказиб юборгач, шогирдларим ўзларини йўқотиб қўйишди. Ўйинчиларни алмаштирганим билан ўйинни ўзгартира олмадик. Жавоб ўйинида Жавод Некунам билан Андраник Теймурян бизга ёрдам бера олишмайди. Энди бу футболчиларсиз ғалаба қозонишга уриниб кўрамиз. Муҳими, ўз майдонимизда гол ўтказиб юбормаслигимиз керак. Шундагина иккита тўп фарқини йўққа чиқаришимиз мумкин. “Сеул” ҳужумчилари жуда хавфли. Айниқса, Дамян Дамянович билан Маурисио Молинадан эҳтиёт бўлишимиз керак. Агар дастлабки ўн дақиқа ичида гол урсак, вазиятни ўз томонимизга оғдира оламиз”.

Чой Ёнг Су (“Сеул”) бош мураббийи:

“Биз ОЧЛда курашни давом эттираётганимиздан хурсандмиз. Мен шогирдларимга жиддий тайёргарлик кўриш кераклигини айтдим. Тўғри, биринчи ўйинда ғалаба қозондик, аммо Теҳрондаги учрашув ҳам осон кечмаслиги аниқ. Чунки “Истиқлол” кучли жамоа ва уларга қарши сафарда ўйнаш осон бўлмайди. Мен шогирдларимга тўлиқ ишонаман. Мабодо биринчи бўлиб гол ўтказиб юборсак, нақадар қийин аҳволда қолишимизни тасаввур қиляпман. Бундан ташқари, “Озоди” ўйингоҳи лиқ тўладиган бўлса, бу ҳам бизга мушкуллик келтириб чиқаради. Аммо бу ҳақда унчалик ўйламаган маъқул”.

Х.ХОЛИҚОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика