UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  0 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  2 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  12 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  2 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  4 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  6 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  1 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0

ОЧЛ. Сўнгги турдаги ғалаба "Локомотив"ни плей-оффга олиб чиқади, "Насаф"ни эса йўқ Янгиликлар

ОЧЛ. Сўнгги турдаги ғалаба "Локомотив"ни плей-оффга олиб чиқади, "Насаф"ни эса йўқ

Ўзбекистон клублари Осиё чемпионлар лигасида 5-тур баҳсларини ўтказиб бўлишди.

Қаршида "Насаф" Эроннинг "Персеполис" клуби билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. "Локомотив" эса кеча БААда "Ал Ваҳда"ни тор-мор этиб қайтди.

Сўнгги тур олдидан клубларимизнинг имкониятлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Афсуски ўз уйида ғалаба қозона олмаган "Насаф"нинг гуруҳда қолиб кетиши аниқ бўлди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳисобида айни пайтда 7 очко бор. Сўнгги турда жамоамиз "Ал Васл"ни ҳар қандай ҳисобда мағлуб этса ҳам кейинги босқчига чиқа олмайди. Сабаби "Насаф" ғалаба қозонса ва Эрон клуби охирги турда "Ал Садд"га ютқазса "Персеполис"га етиб олади.

Осиё чемпионлар лигаси регламентига кўра очколар тенг келиб қолганда биринчи навбатда ўзаро ўйинларга эътибор қилинади. "Насаф" "Персеполис"га сафарда ютқазган (0:3) ва ўз майдонида дуранг ўйнади (0:0). Шу сабабли "аждарлар" учун 6-тур учрашуви расмиятчиликка айланди. Лекин бу билан "Насаф"га натижа муҳим эмас дейиш ноўрин. Сабаби клуб Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда ва ҳар қандай очко навбатдаги йиллар учун юртимиз клубларига квота ажратишига таъсир қилади. Бундан ташқари жамоа ўз мухлислари учун ҳам ғалаба қозониши керак. Шундай экан "Насаф"дан сўнгги турда ҳам ғалаба кутамиз.


"Локомотив" эса ажойиб ғалабадан сўнг кейинги босқичга чиқиш имкониятни яхшилаб олди. Бунда Қатарнинг "Ал Дуҳаил" клуби ҳам "Локо"га "ёрдам" бериб юборди. Сабаби ўтган турдаёқ кейинги босқичга чиқиб бўлган "Ал Дуҳаил" кеча Эронда "Зоб Оҳан"ни мағлуб этди.

Шу тариқа, охирги турдан олдин "Локомотив" ва "Зоб Оҳан" ҳисобида бир хил 6тадан очко бор. Бу дегани "Локомотив" 17 апрель куни ўз майдонида "Зоб Оҳан"ни исталган ҳисоб билан мағлуб этса кейинги босқичга чиқади. Дуранг эса Эрон клубини қониқтиради.

Қизиғи, "Насаф" 10 очко билан ҳам гуруҳдан чиқа олмайди, "Локомотив"га эса 9 очко гуруҳдан чиқиши учун етарли бўлади.

Охирги турда Ўзбекистоннинг иккала клубига омад тилаймиз.



Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика