

Мана шундай рухда ўтган баҳсдан сўнг меҳмон жамоа вакили Эйд Ҳамис микст-зонада фикрлари билан ўртоқлашди.
"Икки жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди. Мусобақанинг биринчи тури бўлгани учун қийин бўлди. Учрашувнинг иккинчи қисмида ўйинимизни кучайтиришга эришдик. Лекин, ғалаба қозонишни уддалай олмадик. Албатта, об-ҳаво ва ёмғир чиройли футбол кўрсатишга йўл қўймади. Олдинда бешта ўйин қолди. Максимал очко тўплашга ва гуруҳдан чиқишга имкониятларимиз бор. Рақибни ғалаба билан табриклайман", - деди Ҳамис.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди



