ОЧЛ. Қатар клуби ярим финалда ўйнайди
17 сен 2018 23:15
Янгиликлар
ОЧЛ. Қатар клуби ярим финалда ўйнайди
Қатарнинг "Ал Садд" клуби икки ўйин натижасига кўра "Истиқлол"ни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди.
Теҳронда ўтказилган чорак финалнинг биринчи учрашувида "Ал Садд" 3:1 ҳисобида зафар қучганди. Жавоб баҳсида 2:2 ҳисоби қайд этилди. "Иcтиқлол" меҳмонда ҳам яхши ўйин кўрсата олди ва анча вақт 1:2 ҳисобида ғалаба қозониб турди.
Агар эронликлар яна битта гол уришганида ўйин қўшимча таймларга чўзилиши мумкин эди, лекин баҳс охирида "Ал Садд" тўпурари Багдад Бунеджа пенальтидан тўп киритиб жамоасига дуранг келтирди. Шундай қилиб "Ал Садд" бу йилги Осиё чемпионлар лигасининг иккинчи ярим финалчисига айланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар