

Мусобақанинг нимчорак финали иштирокчилари 100 минг доллар мукофот пули олади. Чорак финалга йўл олган клублар 150 минг, ярим финал қатнашувчилари эса 250 минг доллар билан тақдирланади. Финалда мағлуб бўлган жамоа 2 млн доллар соҳибига айланса, турнир ғолиби 4 млн долларни қўлга киритади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг нимчорак финал босқичида Ўзбекистоннинг "Насаф" клуби иштирок этади. Қаршиликларга ушбу босқичда "Ал-Шабаб" рақиблик қилади.



