ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси 4-тур учрашувига тайинланди

Eldor Akmurzayev
17 апр 2022, 07:45
Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Саудия Арабистонида марказлашган ҳолда ўтаётган ОЧЛ гуруҳ босқичининг навбатдаги учрашувларида ўзбекистонлик ҳакамлар фаолият олиб боришади. Хусусан, 4-тур учрашувларидан ўрин олган “Ал Шабаб” (Саудия Арабистони) — “Ал Қува” (Ироқ) жамоалари ўртасидаги баҳсни Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга ён чизиқларда ҳамюртларимиз Тимур Гайнулин ва Андрей Тсапенколар ёрдам беради. Тожикистонлик Насрулло Кабиров эса захира ҳаками сифатида фаолият олиб боради.

Учрашув Тошкент вақти билан 19-апрел соат 01:45 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати