

Қатар пойтахти Доха шаҳрида Ироқнинг "Ал Қува Ал Жавия" ("Эйр Форс Клаб") ва Ҳиндистоннинг "Бенгалуру" клублари ўртасидаги баҳс тақдирини ягона гол ҳал қилди. Ироқликлар вакили Аҳмаднинг 70-дақиқада урган голи "Эйр Форс Клаб"га ғалаба келтирди. Шу тариқа, ушбу клуб ўз тарихида илк бор ОФК кубоги соҳибига айланди. Клуб ҳужумчиси Ҳаммади Аҳмад бу йилги мусобақанинг энг яхши футболчиси ва энг яхши тўпурари совринларини қабул қилиб олди.
"Ал Қува Ал Жавия" - "Бенгалуру" 1:0
Гол: Ҳ.Аҳмад 70







