UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  0 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  3 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  3 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  6 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  9 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  16 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  9 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  109 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6

ОЧЛ. "Кашима" мураббийи: "Менга таваккал ҳужум ёқмайди" Янгиликлар

ОЧЛ. "Кашима" мураббийи: "Менга таваккал ҳужум ёқмайди"

ОЧЛ финал жавоб учрашуви олдидан "Кашима Антлерс" бош мураббийи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Маълумки, бугун Теҳронда Осиё чемпионлар лигаси жавоб баҳси бўлиб ўтади. "Озоди" стадионида кечадиган учрашувда "Персеполис" ва "Кашима Антлерс" клублари ўзаро кураш олиб боради.

Биринчи ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган "Кашима Антлерс" бош мураббийи Го Оива жавоб баҳси олдидан ўз фикрларини билдирди: 

- "Биринчи ўйинда ғалаба қозонганимиз билан асло хотиржамликка берилишимиз керак эмас. Чунки олдинда жавоб баҳси кутиб турибди ва бу янада қийин ўйин бўлади. "Персеполис" ўз майдонида кучли футбол намойиш этади. Шу боис шогирдларимга аввалги ҳисобни унутиб худди 0:0 пайти қандай бўлса, шундай ўйнанглар дедим".

- "Мен учун идел футбол - мустаҳкам ҳимоя ва ўткир ҳужум дегани. Биз биринчи финалнинг иккинчи таймида худди шундай ўйин кўрсатгандик. Менга таваккал қилинадиган ҳужумлар ёқмайди. Ҳаммаси режага кўра бўлиши керак. Албатта, жавоб баҳсида кўпчилик  мухлислар рақиб томонида бўлади. Чунки Япониядан атиги 250 мухлис келган. 70 минг одам эса "Персеполис"ни қўллаб-қувватлайди . Аммо бундан хавотирга тушиш керак эмас. Агар тўп назорати бизда бўлса, кўзланган мақсадга эришамиз".

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика