

Ҳозиргина бугунга белгиланган ўйинлардан дастлабкиси якунланди. Унда Эроннинг “Истиқлол” жамоаси ўз майдонида БААнинг “Ал Айн” клубини қабул қилиб, кичик ҳисобда зафар қучди.
Ўйиндаги ягона гол асосий вақтга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада пенальтидан киритилди. Кавеҳ Ризои 11 метрли нуқтадан адашмади ва жамоасига жавоб учрашуви олдидан кичик устунликни тақдим этди.




