UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Иско: "Бетис" Антонини сотиб олиш учун краудфандингни ишга тушириши керак"  0 16:07Алонсо "Реал" бош мураббийи бўлишга тайёр, фақат битта шарт билан  2 15:38Месси кумирлари ҳақида гапирди  14 15:11Котрина Кулбите Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Хитойдаги мусобақада иштирок этадиган таркибини эълон қилди​  6 14:45"Манчестер Сити" "Барселона" футболчиси учун 100 млн евро тўлашга тайёр  1 14:20Про лига. Илк тур баҳсларининг бошланиш вақти маълум  5 14:01"Биз "Реал" ҳақида ўйламаслигимиз керак" — Гави  4 13:33Breaking! Клопп мураббийликка "Реал" устози сифатида қайтиши мумкин  15 13:04Левандовски Пушкашнинг рекордини янгилади  5 12:36Ла Лига ҳакамлик бўйича бир қатор ўзгаришлар қилмоқчи  1 12:09Гвардиола: "О'Райли Англия Кубоги ярим финалида ўйнайди"  12 11:44"Бавария" Дэвис туфайли Канадани судга бермоқчи  1 11:18Пляж футболи бўйича Осиё чемпионати тугади. Эрон – чемпион!  6 10:56МЮ «Барселона» футболчисини дунёнинг энг кўп маош олувчи ҳимоячига айлантирмоқчи  6 10:25Криштиану Роналду АПЛ жамоаси билан бир ойлик шартнома имзолаши мумкин  12

ОЧЛ. Иккинчи давра олдидан гуруҳлардаги вазият ва жамоаларимиз имконияти Янгиликлар

ОЧЛ. Иккинчи давра олдидан гуруҳлардаги вазият ва жамоаларимиз имконияти

Марказлашган тартибда ўтказилаётган Осиё чемпионлар лигасининг биринчи давраси ўз ниҳоясига етди.

Бугун иккинчи давра баҳсларига старт берилади. Буёғига нафақат "Пахтакор" ва АГМКнинг гуруҳи, балки бошқа гуруҳларни ҳам диққат билан кузатиб боришимизга тўғри келади. Чунки клубларимиз пешқадам бўлмай, иккинчи бўлган тақдирда қолган гуруҳлардаги иккинчи ўрин эгалари билан ўзаро ҳисоб-китоб қиладилар. 

Гуруҳдан нечта жамоа чиқади? 

Аввалги йиллари ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа чиқарди. Лекин бу йил иштирокчилар сони 40тага етказилгани боис мусобақа формати ўзгарди. Эндиликда Ғарб минтақасидаги 5та гуруҳдан 5та ғолиб ҳамда энг яхши 3та иккинчи ўрин эгаси чиқади. Шарқ минтақасидан ҳам 5та ғолиб ва энг яхши 3та иккинчи ўрин чиқади. Шундай қилиб 1/8 финалда 16та жамоа бўлади. 

Бу дегани иккинчи ўринни олиб ҳам қайсидир жамоалар кейинги босқичга чиқа олмай қолишлари мумкин. Ўзбек клубларида вазият қандай? "A" гуруҳи вакили АГМКдан бошлайдиган бўлсак, олмалиқликлар 3та ўйиндан сўнг 4 очко билан 3-ўринда боришяпти. АГМК дастлаб "Ал Ҳилол" билан 2:2 ўйнади, сўнгра Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди ва ўтган тур "Шабаб Ал Аҳли"ни чиройли "камбэк" эвазига 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Кўриниб турибдики, гуруҳда иккинчи бўлиш учун АГМК ён қўшниларимиз билан баҳс олиб боради. Негаки "Ал Ҳилол" буёғига пешқадамликни топшириб қўймаса керак. 


Энди "Пахтакор" жой олган гуруҳга назар ташлаймиз. Уч ўйинда атиги икки очко йиққан "Пахтакор" ОЧЛ билан деярли хайрлашиб бўлди. Мўъжиза рўй бериши учун жамоа кейинги учта ўйинни ютиши керак бўлади. Лекин реал олиб қарасак, "Пахтакор"нинг кетма-кет Амирлик, Эрон ва Ироқ клубларини ютишига ишониш қийин.

Авваллари "Пахтакор" учун Эрон, Ироқ, БАА клублари чўт эмасди. Жамоа фақат Саудия клублари билан қийналарди. Энди бўлса ҳатто Ироқ клуби ҳам "Пахтакор"дан очко ола биляпти. "Пахтакор" бу йил ОЧЛдаги илк ғалабасини қачон қўлга киритади? Бу ҳам кўпчиликни қизиқтирмоқда.

 

Барча гуруҳлардаги етакчилар ва 2-ўрин эгалари

Ғарб минтақасидаги 5та гуруҳда биринчи даврадан сўнг қуйидаги клублар биринчи ўринни эгаллаб турибди. 

"A" гуруҳи: "Ал Ҳилол" - 7 очко

"B" гуруҳи: "Шаржа" (БАА) - 7 очко

"C" гуруҳи: "Ал Дуҳайл" (Қатар) - 7 очко 

"D" гуруҳи: "Ал Насср" (С.Арабистони) - 5 очко

"E" гуруҳи: "Персеполис" (Эрон) - 9 очко


Иккинчи ўринда бораётган жамоалар:

"A" гуруҳи: "Истиқлол" (Тожикистон) - 4 очко

"B" гуруҳи: "Трактор" (Эрон) - 3 очко

"C" гуруҳи: "Истиқлол" (Эрон) - 6 очко

"D" гуруҳи: "Фулад" (Эрон) - 5 очко

"E" гуруҳи: "Ал Ваҳда" (БАА) - 4 очко


Энг яхши натижа кўрсатаётган 3 клуб

Иккинчи ўринда бораётган жамоалар орасида Эроннинг икки клуби - "Истиқлол" билан "Фулад" ҳамда БААнинг "Ал Ваҳда" клуби биринчи даврадан сўнг 3та энг яхши натижа кўрсатган жамоалар бўлиб турибди. Кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қилаётганлар орасида Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси ҳам бор.

АГМК жой олган гуруҳдан АГМК ҳам, "Истиқлол" ҳам кейинги босқичга йўл олиши мумкин. Буниси энди навбатдаги 3 ўйин қандай ўтишига боғлиқ. 

Нима деб ўйлайсиз, Сизнингча АГМК гуруҳдан чиқа оладими?

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика