UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  0 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  1 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  2 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  2 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  2 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  7 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  5 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  2 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0

ОЧЛ. Иккинчи давра олдидан гуруҳлардаги вазият ва жамоаларимиз имконияти Янгиликлар

ОЧЛ. Иккинчи давра олдидан гуруҳлардаги вазият ва жамоаларимиз имконияти

Марказлашган тартибда ўтказилаётган Осиё чемпионлар лигасининг биринчи давраси ўз ниҳоясига етди.

Бугун иккинчи давра баҳсларига старт берилади. Буёғига нафақат "Пахтакор" ва АГМКнинг гуруҳи, балки бошқа гуруҳларни ҳам диққат билан кузатиб боришимизга тўғри келади. Чунки клубларимиз пешқадам бўлмай, иккинчи бўлган тақдирда қолган гуруҳлардаги иккинчи ўрин эгалари билан ўзаро ҳисоб-китоб қиладилар. 

Гуруҳдан нечта жамоа чиқади? 

Аввалги йиллари ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа чиқарди. Лекин бу йил иштирокчилар сони 40тага етказилгани боис мусобақа формати ўзгарди. Эндиликда Ғарб минтақасидаги 5та гуруҳдан 5та ғолиб ҳамда энг яхши 3та иккинчи ўрин эгаси чиқади. Шарқ минтақасидан ҳам 5та ғолиб ва энг яхши 3та иккинчи ўрин чиқади. Шундай қилиб 1/8 финалда 16та жамоа бўлади. 

Бу дегани иккинчи ўринни олиб ҳам қайсидир жамоалар кейинги босқичга чиқа олмай қолишлари мумкин. Ўзбек клубларида вазият қандай? "A" гуруҳи вакили АГМКдан бошлайдиган бўлсак, олмалиқликлар 3та ўйиндан сўнг 4 очко билан 3-ўринда боришяпти. АГМК дастлаб "Ал Ҳилол" билан 2:2 ўйнади, сўнгра Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди ва ўтган тур "Шабаб Ал Аҳли"ни чиройли "камбэк" эвазига 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Кўриниб турибдики, гуруҳда иккинчи бўлиш учун АГМК ён қўшниларимиз билан баҳс олиб боради. Негаки "Ал Ҳилол" буёғига пешқадамликни топшириб қўймаса керак. 


Энди "Пахтакор" жой олган гуруҳга назар ташлаймиз. Уч ўйинда атиги икки очко йиққан "Пахтакор" ОЧЛ билан деярли хайрлашиб бўлди. Мўъжиза рўй бериши учун жамоа кейинги учта ўйинни ютиши керак бўлади. Лекин реал олиб қарасак, "Пахтакор"нинг кетма-кет Амирлик, Эрон ва Ироқ клубларини ютишига ишониш қийин.

Авваллари "Пахтакор" учун Эрон, Ироқ, БАА клублари чўт эмасди. Жамоа фақат Саудия клублари билан қийналарди. Энди бўлса ҳатто Ироқ клуби ҳам "Пахтакор"дан очко ола биляпти. "Пахтакор" бу йил ОЧЛдаги илк ғалабасини қачон қўлга киритади? Бу ҳам кўпчиликни қизиқтирмоқда.

 

Барча гуруҳлардаги етакчилар ва 2-ўрин эгалари

Ғарб минтақасидаги 5та гуруҳда биринчи даврадан сўнг қуйидаги клублар биринчи ўринни эгаллаб турибди. 

"A" гуруҳи: "Ал Ҳилол" - 7 очко

"B" гуруҳи: "Шаржа" (БАА) - 7 очко

"C" гуруҳи: "Ал Дуҳайл" (Қатар) - 7 очко 

"D" гуруҳи: "Ал Насср" (С.Арабистони) - 5 очко

"E" гуруҳи: "Персеполис" (Эрон) - 9 очко


Иккинчи ўринда бораётган жамоалар:

"A" гуруҳи: "Истиқлол" (Тожикистон) - 4 очко

"B" гуруҳи: "Трактор" (Эрон) - 3 очко

"C" гуруҳи: "Истиқлол" (Эрон) - 6 очко

"D" гуруҳи: "Фулад" (Эрон) - 5 очко

"E" гуруҳи: "Ал Ваҳда" (БАА) - 4 очко


Энг яхши натижа кўрсатаётган 3 клуб

Иккинчи ўринда бораётган жамоалар орасида Эроннинг икки клуби - "Истиқлол" билан "Фулад" ҳамда БААнинг "Ал Ваҳда" клуби биринчи даврадан сўнг 3та энг яхши натижа кўрсатган жамоалар бўлиб турибди. Кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қилаётганлар орасида Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси ҳам бор.

АГМК жой олган гуруҳдан АГМК ҳам, "Истиқлол" ҳам кейинги босқичга йўл олиши мумкин. Буниси энди навбатдаги 3 ўйин қандай ўтишига боғлиқ. 

Нима деб ўйлайсиз, Сизнингча АГМК гуруҳдан чиқа оладими?

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика