UZ

Сўнгги янгиликлар

00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  14 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 23:28ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувларнинг таркиблари маълум  2 23:09ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити". Таркиблар аниқ!  4 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13

ОЧЛ. Дастлабки турнинг рамзий терма жамоаси Янгиликлар

ОЧЛ. Дастлабки турнинг рамзий терма жамоаси

Сешанба ва чоршанба кунлари қитъамизда Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Сайтимиз ходимлари дастлабки турда Ўзбекистон клублари сафида ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоасини тузишди.



Дарвозабон
Игнатий Нестеров ("Локомотив")

Дарвозага "Локомотив" клубининг тажрибали посбони Игнатий Нестеровни лойиқ кўрдик. Дарвозабон "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсда битта гол ўтказгани рост, аммо яна бир вазиятда жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. Кейинги ўйинларда Нестеровга умуман гол ўтказмаслигини тилаймиз.



Ҳимоячилар
Даврон Ҳошимов ("Пахтакор")
Шерзод Файзиев ("Локомотив")
Шерзод Аъзамов ("Насаф")
Акром Комилов ("Бунёдкор")



"Пахтакор" клуби ҳимоячиси Даврон Ҳошимов "Ал Ҳилол" билан баҳс сўнггида жамоа қаҳрамонига айланди. У Жамшид Искандеров томонидан узатилган тўпни жарима майдонига кирмай дарвозага жойлаб қўйди ва "Пахтакор"ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

"Локомотив"нинг янги аъзоси Шерзод Файзиев ОЧЛдаги дебют учрашувида ёмон таассурот қолдирмади. Ҳимоячи тажрибали ҳужумчиларга деярли имконият бермади. Бир қатор вазиятларда хатолар қилди, аммо дебют учун ажойиб ўйнади.

"Насаф"нинг марказий ҳимоясида Шерзод Аъзамов ўйнади. Агар у бўлмаганида араблар "аждарлар" дарвозасига янада кўп гол уришлари мумкин эди.

"Ал наср" билан сафардаги баҳсда "Бунёдкор"нинг чап қанотида Акром Комилов ишончли ўйнади. Ҳимоячи ўз қанотида рақибларга ҳужум қилиш имконини бергани йўқ. Бир нечта тўп узатишлари хавфли чиқди, аммо ҳужумчилар гол ура олишмади.



Ярим ҳимоячилар
Кахи Махарадзе ("Локомотив")
Жавоҳир Соҳибов ("Пахтакор")
Дилшод Раҳматлуллаев ("Насаф")
Сардор Мирзаев ("Локомотив")
Достонбек Ҳамдамов ("Бунёдкор")



"Пахтакор"дан "Локомотив"га кўчиб ўтган Кахи Махарадзе "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсда энг яхшилардан бири бўлди. Таянч ярим ҳимоясида арабларнинг бир қатор ҳужумларини тўхатишга муваффақ бўлган грузиялик футболчи гол уришга ҳам эришди, аммо ҳакамлар ўша пайтда қоида бузилгани учун голни инобатга олишмади.

"Пахтакор" вакили Жавоҳир Соҳибов "Ал Ҳилол" билан ўйинда марказда янги жамоадоши Азим Аҳмедовни қўллаб қувватлаб турди. Соҳибов Кахи кетгач марказда жамоанинг асосий ўйинчисига айланди. Кечаги баҳсда у буни деярли уддалай олди.

"Локомотив"дан "Насаф"га ўтган Дилшод Раҳматуллаев "Ал Аҳли" билан ўйинда жасорат кўрсатгани учун ҳам рамзийга лойиқ кўрилди. Иккинчи бўлимда рақиб унинг бошини ёрди, Дилшод эса шу жароҳат билан ҳам ўйинни охиригача етказиб қўйди. Бундан ташқари биринчи бўлимда айнан унинг пасидан сўнг Бобур Абдухолиқов гол уришга эришди.



"Локомотив"ни мағлубиятдан қутқариб қолган голни Сардор Мирзаев урди. "Ал Иттиҳод" билан баҳснинг 88-дақиқасида айнан унинг зарбасидан сўнг ҳисоб тенглашди. Қизиғи ўтган йил ҳам ОЧЛнинг биринчи турида Мирзаев "Локо"нинг илк голини урганди.

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов дастлабки турда ОЧЛда иккита гол урган 4 футболчидан бири бўлди. 2015 йил Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган Ҳамдамов "Ал Наср"га қарши баҳсда иккита чиройли голлар урди. Айнан уни Ўзбекистон клублари ичида 1-турнинг энг яхши футболчиси деб топдик.


Ҳужумчи
Бобур Абдухолиқов ("Насаф")

"Насаф" Саудия Арабистонида "Ал Аҳли"га ютқазиб қўйди. Аммо "аждарлар" сафида 18 ёшли Бобур Абдухолиқов ўзини ёрқин томонлама намойиш эта олди. Биринчи бўлимда иккита қулай имкониятга эга бўлиб битта гол урди. Бобур меҳнат қилишда давом этса бундай рамзий терма жамоалардан доимий ўрин олиб туришига шубҳа йўқ.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика