ОЧЛ. "Бунёдкор" тўртинчи марта дастлабки уй ўйинида ғолиб бўла олмади

Narzulla Saydullayev
12 мар 2014, 17:02
Кеча Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби Қатарнинг "Ал Жаиш" клубини қабул қилиб 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Қалдирғочлар" 2014 йилги Осиё чемпионлар лигасидаги ўз майдонидаги илк баҳсда имкониятни бой бериб қўйди. Қосимов шогирдлари гуруҳнинг илк турида февраль ойи сўнггида Саудия Арабистонида "Ал Фатҳ" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

"Бунёдкор" бундан олдинги уч мавсумда ҳам ўз уйидаги илк учрашувда ғолиб чиқа олмаган.

Қуйида клубнинг ҳар бир йилда мусобақанинг дастлабки уй ўйинидаги натижалари келтирилди:

2008 йил - "Бунёдкор" - "Сепахон" (Эрон) 2:0
2009 йил - "Бунёдкор" - "Ал Иттифоқ" (Саудия Арабистони) 2:1
2010 йил - "Бунёдкор" - "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони) 3:0
2011 йил - "Бунёдкор" - "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони) 0:1
2012 йил - "Бунёдкор" - "Аделаида Юнайтед" (Австралия) 1:2
2013 йил - "Бунёдкор" - "Поханг Стилерс" (Жанубий Корея) 2:2
2014 йил - "Бунёдкор" - "Ал Жаиш" (Қатар) 1:2


Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" ОЧЛда барча мавсумда гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia