UZ

Сўнгги янгиликлар

06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  5 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5

ОЧЛ. "Бунёдкор" сўнгги турда исталган ҳисобда ютса кейинги босқичга чиқади Янгиликлар

ОЧЛ. "Бунёдкор" сўнгги турда исталган ҳисобда ютса кейинги босқичга чиқади

Кеча ОЧЛ гуруҳ босқичи 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
"Бунёдкор" ўз уйида "Ал Фатҳ"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. "Фулад" ҳам ўз майдонида "Ал Жаиш"дан устун келди - 3:1. Шу тариқа, "қалдирғочлар"да охирги турдан олдин кейинги босқичга чиқиш имконияти сақланиб қолди.

ОЧЛ регламентига кўра гуруҳда очколар тенг келиб қолса БИРИНЧИ бўлиб шу икки жамоа ўртасидаги ўйинларга қаралади. "Бунёдкор" Қатарда 1:0 ҳисобида ғолиб бўлса ҳам кейинги босқичга чиқади. Сабаби "Ал Жаиш" билан "Бунёдкор"нинг очколари 8тадан бўлади. Ўзаро ўйинларда иккала жамоа биттадан ғалабага эришишган бўлади. Тошкентдаги баҳсда "Бунёдкор" 1:2 ҳисобида ютқазган.

Тўплар нисбати 2:2. Гап шундаки ОЧЛ регламенти Европа Чемпионлар лигаси регламентидан фарқ қилади. Яъни сафарда урилган гол қоидаси бу вазиятда ҳеч қандай роль ўйнамайди. 2:2 бу ҳолатда ҳам тенглик бўлса жамоаларнинг гуруҳ босқичидаги умумий тўплар нисбатига қаралади.

ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Фулад53206 - 2411
2Ал Жаиш
52215 - 418
3Бунёдкор51225 - 6-15
4Ал Фатҳ
50232 - 6-42


Ҳозир "Ал Жаиш"да +1 (5:4), "Бунёдкор"да -1 (5:6). Сўнгги турда "Бунёдкор" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонса "Бунёдкор"да 6:6, "Ал Жаиш"да 5:5 бўлади. Бундай ҳолатда ОЧЛ регламентига кўра қайси жамоа кўпроқ гол урган бўлса ўша устун бўлади.

Хуллас, "Бунёдкор" охирги турда ғалаба қозонса бас. Кейинги босқич йўлланмаси нақд бўлади.

ЕЧЛ ва ОЧЛ регламентининг фарқ қилгани яхши экан... 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика