UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" ва "Бунёдкор" бошлайди Янгиликлар

ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" ва "Бунёдкор" бошлайди

Осиё қитъасининг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси бўлган Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи бугун старт олади.

Мусобақа тарихида илк бор Ўзбекистоннинг 4та клуби гуруҳ босқичида иштирок этади. Шу боис энди ҳар тур мамлакатимиз клублари иштирокидаги 4тадан ўйинга гувоҳи бўламиз.

Бугун "Пахтакор" ва "Бунёдкор" клублари ўйинларини ўтказишса, эртага "Насаф" ҳамда "Локомотив" илк турдаги учрашувларда иштирок этишади.

Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" клуби ўз майдонида Эроннинг "Нафт Теҳрон" клубига қарши ўйнайди. Рақиб жамоа илк бор ОЧЛда иштирок этмоқда. Ушбу баҳс соат 16:30да "Пахтакор" стадионида бошланади.

ОЧЛ плей-оффида БААнинг "Ал Жазира" клубини мағлуб этган "Бунёдкор" бугун Саудия Арабистонида маҳаллий "Ал Наср" клуби билан ҳисоб-китоб қилади. Сергей Лушан шогирдларининг ўйини Тошкент вақти билан соат 22:20да старт олади. 

Иккала ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади. Бундан ташқари СПОРТ телеканали ҳар иккала баҳсни жонли равишда эфирга узатишни режалаштирган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика