ОЧЛ. Бугун иккинчи финалчи аниқланади
24 окт 2018 12:15
Янгиликлар
ОЧЛ. Бугун иккинчи финалчи аниқланади
Кеча Осиё чемпионлар лигасида биринчи ярим финал жавоб учрашуви ўтказилди.
Маълумки, Теҳрондаги "Озоди" стадионида кечган баҳс 1:1 ҳисобида якун топди ва "Персеполис" бу йилги ОЧЛ мусобақасининг дастлабки финалчисига айланди. Бугун Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган ўйиндан сўнг иккинчи финалчи номи маълум бўлади.
Бугун "Suwon World Cup Stadium" ўйингоҳида "Сувон Самсунг" клуби Япониянинг "Кашима Антлерс" жамоасини қабул қилади. Баҳс бизнинг вақт билан 15:00да бошланади. Эслатиб ўтамиз, биринчи ўйинда "Кашима" клуби ўз майдонида 3:2 ҳисобида зафар қучган. Бугунги ўйинни ОЧЛ тарихида илк бор ақшлик ҳакам Марк Гейгер бошқаради.
Фикрлар