UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  29 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  12 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  4 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0

ОЧЛ. Бугун чорак финалнинг жавоб баҳсларига старт берилади Янгиликлар

ОЧЛ. Бугун чорак финалнинг жавоб баҳсларига старт берилади

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган иккита жавоб баҳси бўлиб ўтади.
21:00. “Ал Садд” (Қатар) - “Ал Ҳилол” (С.Арабистони)
Дастлабки учрашув
- 0:1

22:50. “Ал Иттиҳод” (С.Арабистони) - “Ал Айн” (БАА)
Дастлабки учрашув - 0:2

Ўз майдонида ғалаба қозонган Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клуби бугун сафарда “Ал Садд” меҳмони бўлади. Мазкур беллашувдан олдин ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ўз фикрларини айтиб ўтишди.

Люссанин Аммута (“Ал Садд” бош мураббийи):
“Биринчи учрашувда ютқазиб қўйдик. Шу боис жавоб баҳси осон кечмайди. “Ал Ҳилол” Осиёдаги энг кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Рақибнинг айниқса ҳужуми кучли. Кейинги босқичга чиқиш учун албатта гол уришимиз шарт. Лекин бунинг учун 90 дақиқани фақат ҳужумда ўтказмоқчи эмасмиз. Бундан ташқари, “Ал Ҳилол”га қарши очиқ футбол намойиш этмаймиз. Фақат имконият юзага келишини кутамиз”.

Лорен Регекамп (“Ал Ҳилол” бош мураббийи):
“Бугун биздан кўра “Ал Садд”га қийинроқ бўлади. Чунки улардан тўп киритиш талаб этилади. Ўйлайманки, биринчи ўйинда бўлгани каби бу сафар ҳам гол ура оламиз. Бунинг уддасидан чиқсак, рақиб янада оғир вазиятда қолади”.

Саудиянинг яна бир номдор клубларидан бири “Ал Иттиҳод” эса ўз майдонида БААнинг “Ал Айн” жамоасини қабул қилади. Эслатиб ўзтамиз, биринчи учрашувда “Ал Айн” 2:0 ҳисобида зафар қучган. Шундай экан, “Ал Иттиҳод”га бугун осон бўлмайди.

Халид Ал Корони (“Ал Иттиҳод” бош мураббийи):
“Агар жавобсиз учта тўп киритсак, кейин босқичга чиқамиз, лекин буни амалга ошириш жуда қийин бўлади. Шунга қарамай, мен жамоамга ишонаман ва охиригача кураш олиб борамиз. “Ал Айн” яхши жамоа, аммо улар билан бемалол ўйнаса бўлади”.

Златко Далич (“Ал Айн” бош мураббийи):
“Ярим финалга чиқиш учун қулай имкониятга эгамиз. Фақат бунинг учун бугунги ўйинни яхши ўтказиб олишимиз керак. Дастлабки баҳсда шогирдларим чиройли ўйин кўрсатишди, бу сафар ҳам шундай бўлади деб умид қиламан. “Ал Иттиҳод” иккита тўп фарқини йўққа чиқариш учун бор кучи билан олдинга ташланади. Бу эса ўз навбатида бизга қарши ҳужумлар учун йўл очади”.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика